12 кашфиёт, бир қанча монографиялар ва 130дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи, профессор Йўлбарсхон Мансуров Шереметево аэропортида ушлаб қолинибди. Ўзбекистондан кетиб, Владивостокда дарс бериб юрган олимимиз бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб, ўрислардан ёзғирган.
“Университетнинг дастурлари бўйича Владивостокка таклиф қилинган Узоқ Шарқ федерал университети кафедра мудири Шереметьево аэропорти полиция бўлими камерасида ўтирибди, гўёки Россия хавфсизлигини бузганлиги учун. Кимдир буни тушунтириб бера оладими? Мен Темпус лойиҳаси бўйича Берлинда ўтказилган тренинглардан қайтаётган эдим”, – деб ёзди у ўз саҳифасида.
Хайриятки, университет раҳбарияти ўз профессорини ҳимоя қилаётган, бу масала билан шуғулланмоқда экан.
Узоқ Шарқ Федерал Университети муҳандислик мактаби материалшунослик ва материаллар технологияси кафедраси мудири бўлган олимимиз ўтган йили Европанинг TEMPUS дастуридан иккита грант ютиб олган ва ушбу дастур орқали Россияга техник ва технологик ривожланиш соҳасида ёрдам кўрсатиш билан шуғулланаётган экан.
Афсуски, шундай олимимиз ўз салоҳиятини Ўзбекистонда сарф қилолмайди, чунки, Ўзбекистонда профессорларнинг маоши Россиядаги фаррошларникидан кам. Аммо, Йўлбарсхон Мансуров ва у кабиларда миллий туйғу ва миллий-ғурур каби нарсалар бўлсайди, улар ўз миллати ва ватанига ёрдам бериш бирон нарсалар қилолардилар.
Афсус ва афсуску, улар буни қилолмайдилар ёки қилишни ўйламайдилар ҳам. Чунки, миллат ва ватандан ҳам муҳим бўлган долларлари бор.