10 August 2015
16:08 -
Дунёда янгилик йўқ, ҳамма нарса ўша-ўша: Афғонистон ва Туркияда портлашлар, Яман ва Украинада уруш давом этмоқда
Жаҳон ахборот воситаларини тўлатган даҳшатлари хабарлар ҳақида шундай дейиш, минг афсуски тўғри - Дунёда янгилик йўқ, ҳамма нарса ўша-ўша: Афғонистон ва Туркияда портлашлар, Яман ва Украинада уруш давом этмоқда.
Жума-шанба кунлари Қобулда Толибон уюштирган терактлар натижасида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини билдирган эдик. Бугун ҳам яна бир портлаш уюштирилди. Қобул аэропорти олдида бўлган портлашда бор-йўғи 4 киши ҳалок бўлган, 20 га яқин одам ярадор.
Туркияда эса, курдларнинг Ғарб тарафидан ҳам террористик деб баҳоланган қуролли ПКК ташкилоти ҳар куни бир неча вилоятда полиция ва хавфсизлик хизматларининг идораларига ҳужум қилмоқда ёки уларни портлатмоқда. Бугун ярим кечасидан бир соатча ўтгач, Истанбулдаги полиция марказларидан бири олдида бомба тўлатилган автомобиль портлатилди. Ўлимчи-террористнинг ўзидан бошқа ҳеч ким ўлмади, ярадорлар бор. Аммо, портлашдан кейин қуролланган террористлар полиция марказини ўққа тутдилар, бир юқори лавозимли полициячи ўлдирилди. Бу ҳужум ИШИД тарафидан уюштирлган бўлиши мумкин дегaн шубҳалар борлиги айтилмоқда.
Айна замонда, Истанбулдаги АҚШ консулхонасига сўлчи террористлар ҳужум қилдилар, турли хабарларга кўра, 1 ёки 2 террорист ўлдирилди. Улардан бири 51 ёшли аёл бўлиб, у авваллари ҳам Devrimci Halk Kurtuluş Partisi-Cephesi (Инқилобчи Озодлик Халқ Партияси – Фронти) номли ташкилотнинг турли фаолиятларида иштирок этгани учун ушланган экан.
Шу дақиқаларда ПКК террористлари Ширноқ вилоятининг Силопи туманида полиция бронеавтомобилига ҳужум қилиб, 4 полициячини ўлдирдилар.
Яманда Эрон тарафидан қўллаб-қуватланаётган ва феълан ҳокимиятни қўлга олган исломчиларнинг хусийлар оқими (хусийлар, ўз навбатида, шиалар ичидаги оқимлардан биридир) ҳокимиятни тўла қўлга олиш учун урушни давом эттирмоқда. Ҳаммаёқ қонга ботган, ўлганлар сони билан ҳеч кимнинг иши ҳам йўқ. Яманнинг суннийлари хусийлар қаршисида кучсиз бўлган учун, уларни Саудия Арабистони раҳбарлигидаги араб давлатлари коалицияси қўллаб-қувватламоқда, аммо бу коалция ҳаво ҳужумлари қилаётган бўлса ҳам, пиёда қўшинларини Яманга олиб киришдан хавфсирамоқда. Чунки, шундай қилинса, хусийларга ёрдам бериш учун Эрон ўз армиясини бу ерга олиб келиши мумкин.
Агар Эрон-“Олтилик” шартномаси кучга кириб, Эронга қарши киритилган санкиялар бекор қилинса, Эрон қўрқмасдан Ямандаги урушга кириши аниқ. Ғарбнинг “Олтилиги” буни тушунаётган бўлиши мумкин, аммо шиа-суннийларнинг уруши Ғарб учун фойдали бўлиши кутилаётган бўлса керак.
Украинада ҳар куни отишмалар давом этаётган бўлса ҳам, сўнги ойларда тўғридан-тўғри жанглар бўлмаётган эди. Аммо, кечадан бери Донбаснинг бир неча жойида жанглар бошланди. Яна катта уруш бошланиш хафи бор.
Хуллас, Афғонистон, Туркия, Яман ва Украинадан диққатга сазовор хабар йўқ. Ҳамма ерда ҳар кунидек қонли воқеалар бўлмоқда, одамлар ҳалок бўлмоқда. Шунақа дунё.
Аммо, унутмайликки, бу мамлакатларда бўлаётган қонли воқеалар – эскидан бор бўлган, аммо вақтида ҳал этилмасдан кундан-кунга ортиб борган муаммоларнинг портлашидир. Ўзбекистонни ҳам айнан шундай кунлар кутмоқда. Муаммолар кўпайиб бормоқда, халқнинг эса бу билан иши йўқ. Ислом Каримнинг эртани ўйламасдан “Бугун осмонимиз тинч” деган гапларига аҳмоқларча ишониш бор, холос.