Петр Порошеноконинг ташаббуси билан кеча бу икки президент телефонда гаплашгани ҳақида қозоқларнинг Казинформ агентлиги хабар берди. Суҳбат Порошенконинг ташаббуси билан бўлгани, суҳбат умумий гаплардан иборат бўлганининг ҳеч аҳамияти йўқ. Путин ўзининг биринчи даражали душмани деб ҳисоблайдиган Петр Порошенко билан Россиянинг ҳозирги босқичдаги энг яқин ҳамкори бўлган Қозоғистон Президентининг телефонда гаплашишининг ўзи Путинга шапалоқдир.
Хабарда Порошенконинг биттагина гапирган гапи келтирилади, у ўз ҳамкасбини Қозоғоистон Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиши билан табриклабди. Украина Президенти шу табрикномани шахсан етказиш учун Қозоғистонга телефон қилганига Путинни ишонтириб бўлармиди?
Тахмин қилиш қийин эмаски, Порошенко Ислом Каримга телефон қилса, у Оқсаройдан ҳам, Кўқсаройдан ҳам қочиб чиқиб кетган бўларди.