04 August 2015
19:17 -
ЎЗБЕКИСТОНГА ИШИД ТАҲДИДИ МАВЖУДМИ? (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи №24, 03.08.2015)
Шу йилнинг 2 июль куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бешқўрғон маҳалласи 14-уйда яшовчи фуқаро Шаҳноза Юсупжоновани жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани суди 15 суткага озодликдан маҳрум қилди. Маъмурий жазо баҳонаси билан қамоқда ушлаб турилган Юсупжонованинг Ироқ Шом Исломий Давлати деб номланган жангарилар гуруҳига мансублиги текширилди. Ўрта асрларга хос тергов усулларини амалга оширган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қийноқ қўллашди, унинг номусига тажовуз қилиш билан қўрқитишди. Ҳар ҳолда жамиятимизга унинг ёзган шикояти ва хонадон вакилларининг кўрсатмасида ана шу воқеалар зоҳир этилган.
“Ота-онанг Туркияда, у ер орқали Сурияга жиҳодга кетгани ҳақида маълумотлар бор. Сенлар хабардорсан, тўғрисини айтсанг ўзингга фойда” дейишибди Шаҳнозага ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари. Шаҳноза Юсупжонованинг қайнонаси Зуҳра Жўраева эса оиласининг пароканда бўлгани, милиция ва махсус хизмат вакилари томонидан бутун бошли хонадонининг парчаланиб кетганидан ёзғирди. Келини Шаҳноза воқеаси эса пичоқни суякка тақабди.
Маълум бўлишича, Зуҳра Жўраеванинг катта ўғли Абдуманнон ва ўртанчаси Абдувалилар 2003 йилдаёқ диний экстремизмда айбланиб, қамоққа олинган. Сўнгра Абдушукур, хонадоннинг куёви Аҳрор Акбаров озодликдан маҳрум қилинган. Кўпчилик диний экстремизмда айбланганлар сингари уларнинг ҳам жазо муддатларига қўшиб берилган, ҳали ҳам қамоқда ўтиришибди. Хуллас, оила ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг доимий назоратида. Зуҳра опанинг айтишича, эндиликда милиция бу “тили қисиқ” хонадон вакилларини хоҳлаган пайтда олиб кетади, хоҳлаганича хўрлайди, бу оддий ҳолга айланган.
2011 йилнинг 18 ноябрь куни хонадоннинг кенжа қизи Шоҳида Жўраева ҳамда набиралари Марзия ва Сумайяга нисбатан қотиллик содир этилгани, бу воқеанинг ўз вақтида оммавий ахборот воситаларида шов-шув бўлиб кетганини кўпчилик эслайди. Ҳатто ана шу қотилликларда ҳам хонадон вакилларининг ўзларини айбдор қилишган. “Энди эса ИШИД деган бало чиқибди, кимнингдир унвони ошиши, рутбаси кўтарилиши керак бўлса, материал бўла оладиган “экстремист”лар тайёр” дейди Жўраевларнинг шикоятларини ўрганган фаолларимиз.
Бугунги кунда глобал муаммога айланиб бораётган терроризм, хусусан, ИШИД фожиаси ҳақиқатан ҳам қайғуришга, сергак туришга арзийдиган ҳодисадир. Аммо ИШИДни ниқоб қилиб, Шаҳноза каби аёлларимизни зўрлашга уриниш, уларни таҳқирлаш Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг услубига айланиб бормоқдами? Яқин ўтмишда Мирзо Улуғбек миршабхонасида зўрланган опа-сингил Соатовалар иши мамлакатимизни, унинг маъмурларини бутун дунёга шарманда қилгани эсдан чиқдими?
Ўзбекистонга ИШИД таҳдиди ҳақиқатан ҳам мавжудми, деган савол туғилади. Агар бу хавф реал бўлса, мутасадди органлар дарҳол бу масалада жамоатчиликка изоҳ бериши керак. Аксинча, милиция бу террор таҳдиди баҳонаси билан ИШИД жангарилари сингари фуқароларни террор қилаётган, айбсизлик презумпцияси бу талабларини бузаётган бўлса, Ўзбекистон Ички ишлар вазири воқеага изоҳ бериши керак!