04 August 2015
05:44 - АҚШ Конгрессининг палаталари Эроннинг ядровий прораммаси бўйича Келишувни дарҳол ратификация қилмайдиганга ўхшайди
АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси бўлмиш Вакиллар Уйида 435 аъзо бор, уларнинг 244 нафари Республикачилар Партиясидан сайланган. Сенатнинг 100 аъзосидан 52 нафари Республикачилар Партиясидан, 45 аъзоси Демократлар Партиясидан, 3 сенатор партиясиздир.

Ҳозир Республикачилар Партияси Эрон-“Олтилик” Келишувига қарши чиқмоқда. Турли сўровномаларга кўра, америкаликларнинг ярмидан кўпи ҳам бу келишувга қарши.

Агар Конгресснинг иккала палатаси Келишуни тасдиқламаса, Президент Барак Обама унга вето қўйиб, қайтадан овоз беришга Конгрессга юборади. Иккинчи марта ҳам ғолиб чиқиш учун, энди ҳар бир палатанинг ярмидан кўпи эмас, 2/3 дан кўпи овоз бериши керак, аммо республикачилр бунча овоз ололмайдилар, демак, Келишув кучга киради.

Ҳар қандай ақли расо одам тушунадики, Эронда ҳукмронлик қилаётган ислом фанатиклари бу келишувга риоя қилиб ядровий қурол яратиш фикридан қайтмайдилар ва яширинча ишларни давом эттирадилар. Россия ва Хитой АҚШга қасддан ислом фанатикларини зимдан қўллаб-қувватлайди.

Тахмин қилиш мумкинки, ҳокимиятдаги демократлар Эрон билан Келишувни тасдиқлатиб, кейин Эронга қарши киритилган санцияларни, хусусан, Эронга қурол сотишни тақиқловчи санкцияларни бекор қилиш, сўнгра Эронни қуроллантириб, ундан ИШИДга қарши урушда фойдаланишни ўйламоқдилар. Аммо, улар тушунмаяптиларки, ИШИД устидан ғалаба қозонилса-қозонилмаса, бошқа террористик ташкилотлар ўртага чиқаверадилар. Ислом терроризми Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча битмайди.