31 July 2015
21:54 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Мамарозиқ Бегматов - “Ўғлимга асоссиз айб эълон қилинди”
Мен, Бегматов Мамарозиқ, 1946 йилда туғилганман.Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, Баландчақир қўрғони, Ховос ҚФЙга қарашли Янги ҳаёт маҳалласида яшайман.Хозирда нафақахўрман. 2015 йил 13 июль куни 1974 йилда туғилган ўғлим Бегматов Зокир Мамарозиқовичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 223-моддасида назарда тутилган (Белгиланган тартибни бузиб чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш ёхуд чегарадан ўтиш) айбловни эълон қилишиб, қамоққа олишди.
Бизга маълум қилинишича ўғлим Бегматов Зокир тергов органи томонидан шахси ошкор қилинмаётган Тожикистон фуқаросини Янгиобод тумани билан чегарадош бўлган Тожикистон Республикасининг Янгиқўрғон пости орқали Тожикистон Республикасига чиқариб юборишга шароит яратиб берганликда айбланмоқда. Жиззах шаҳар ИИБ қарашли ВУТИ (вақтинча ушлаб туриш изолятори)да бўлиб қайтган яна бир гумонланувчи Эркин Абдуқодировнинг айтишича Тожикистон фуқароси хам хозир қамоқда сақланмоқда.
Ўғлим Бегматов Зокир Мамарозиқовичнинг 3 нафар вояга етмаган фарзандлари бор. Айтишларига қараганда давлат томнидан адвокат Ғанижон деган тайинланган.Биз унга 450 000 сўм пул тўладик лекин ўғлимизни кўрсатишмаяпти. Ички кийимлари ва уст-бошларини олиб киришга рухсат йўқ экан. Ўғлимнинг соғлиги яхши эмас. ТҲда сақланаётган шахслар шахсий кийим-боши ва пойабзалидан фойдаланади. ТҲда сақланаётган шахсларда зарур маблағлар бўлмаган тақдирда уларнинг илтимосига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан уларга жинси ҳамда иқлим шароитлари инобатга олинган ҳолда кийиб юришга рухсат этилган мавсумий кийим-бош ва пойабзал берилади.
Хар куни исеъмол қиладиган махсус дориси бор эди. Биз уни бера олмаяпмиз.ТҲда сақланаётган шахсларда зарур маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, уларнинг илтимосига кўра, уларга якка тартибдаги гигиена воситалари (камида совун, тиш чёткаси, тиш пастаси ёки порошоги), соқол оладиган асбоб ёки шахсий гигиена воситалари (аёллар учун) ҳам берилади.Агар махбуснинг яқинларига русхат берилмаса у холда ўзлари таъминлашни зиммаларига олишсин.Хар холда фарзандим хам инсон боласи-ку!
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 409-модда) мувофиқжиноят содир этганликда гумон қилиниб, ЖПКнинг 221-моддасида назарда тутилган асослар бўйича ушлаб турилган шахс тиббий назоратдан ўтказилиши ва унга касаллиги бўйича зарур дори-дармонлар берилиши шарт.Дори воситалари ТҲ тиббий ходимининг кўрсатмаси бўйича беморнинг тиббий картасига ёзилган кўрсаткичларга мувофиқ берилади. Беморнинг хоҳишига кўра, шу жумладан бошқа тиббиёт муассасаларининг тиббий ходимлари томонидан тайинланган дори воситалари унинг қариндошлари ёки бошқа шахслар томонидан олиб келинган тақдирда, ТҲ тиббиёт бўлими бошлиғининг розилиги билан олиниши мумкин.Ўғлим ўзига нисбатан қўйилаётган айбни инкор этмоқда.Суруштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан қонунни аниқ бажаришдан ва унга риоя қилишдан хар қандай чекиниш, у қандай сабабга кўра юз берганлигидан қатъий назар, шу йўл билан олинган далилларнинг номақбул (яроқсиз) деб топилишга олиб келади.
Номақбул далиллар юридик кучга эга бўлмай, улардан Жиноят-процессуал кодексининг 82-84-моддаларида назарда тутилган ҳолатларини исботлаш учун фойдаланиш ҳамда уларни айблов асосига қўйиш мумкин эмас деб ўйлайман.Далиллар мақбуллигининг шартлари қуйидагилар: далил тегишли субъект томонидан, яъни далилни олиш билан боғлиқ бўлган процессуал харакатни ўтказишга ваколатли мансабдор шахс томонидан олинган бўлиши; фактга оид маълумотлар фақат ЖПК 81-моддасининг иккинчи қисмида қайд этилган манбалардан олинган бўлиши; далил уни олиш билан боғлиқ процессуал харакатни ўтказишга оид қоидалар ва тартибга риоя этилган холда олинган бўлиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 358-моддаси 1-қисмида “Терговчининг харакатлари ва қарорлари устидан шикоят тергов бўлинмаси бошлиғига ва ишни тергов қилишда қонунларга риоя этилиши устидан назорат олиб бораётган прокурорга берилади” деб белгиланган. Ушбу хатим орқали хали охирига етмаган дастлабки тергов ва суриштирув ишлари аввалида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 223-моддасида назарда тутилган айблов билан хибсда сақланаётган ўғлим Бегматов Зокирни хақ-хуқуқларини химоя қилишда ва унга қўйилаётган айбни асл мазмун моҳияти хақида бизни хабардор қилишларини сўрайман.
Мамарозиқ Бегматов, пенсионер