29 July 2015
22:44 -
“Ҳаракат” журналини ҳам молиявий қўллаб-қувватлаган АҚШ ташкилоти Россияда тақиқланди ҳисоб
Ўзбек тилида Абдураҳим Пўлат раҳбарлигида 1995-2008 йиллари аввал уч ойда бир, кейинчалик икки ойда бир чоп этилган илмий-сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқ ҳимоячиси “Ҳаракат” журнали маълум бир муддат АҚШнинг Миллий Демократик Фонди (National Endowment for Democracy - NED) томонидан ҳам молиявий ёрдам олиб, нашр этилган эди. Бу дунёда машҳур бўлган ташкилот Россияда ҳам жуда кўп ҳуқуқ ҳимоячиси ва ноҳукумат ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаб келгани ҳаммага маълум.
Ҳозир Россия Ғарб билан ҳамкорлик эмас, совуқ уруш йўлини танлаган бир пайтда, NED каби ташкилотлар Путин режимининг ҳужумлари остида қолиши кутилаётган эди, ҳозир айнан шундай бўлмоқда. Рус хабар агентликлари NED 29 июлда Россиянинг Адлия вазирлиги тарфидан исталмаган ташкилотлар рўйхатига киритилганини билдирдилар. Шундай қилиб, NED Россияда тақиқланди дейиш мумкин.
Маълумки, Ғарб Россияга қарши санкцилар киритиши биланоқ, Россия парламентининг қуйи палатаси, яъни Давлат Думаси, NED каби ташкилотлар ва улардан молиявий ёрдам олаётган россиялик ноҳукумт ташкилотларга қарши аёвсиз уруш олаб бораётган эди. Мана, шу йўналишда яна бир қадам қилинбди.
Аммо, Владимир Путин ва унинг малайи Ислом Карим тушунишмайдики, бундай йўллар билан демократик жараёнларни тўхтатиб бўлмайди. Балки, улар бу ҳақиқатни тушунишади, лекин, ўлиб қолгунча отиб қолайлик деб, шунақа аҳмоқона ишлар билан шуғулланишади.