29 July 2015
21:25 -
Ўзбекларга дарс бўлсин: Шаҳидлар ўлмайди, Ватан бўлинмайди
Бу хабарнинг асосий мавзуси шаҳидлар ҳам эмас, бўлиниш ҳам эмас - Ватан ва миллатдир.
Туркияда дин ёки унинг биронта мазҳаби учун эмас, Ватан учун жон берганларни ҳам “шаҳид” деб аташ одат тусига кирган.
Туркиянинг Эрон ва Ироқ билан чегараларида жойлашган ва кўпроқ курдлар яшайдиган Ҳаққари вилоятида курдларнинг ПКК терористлари икки кун аввал Туркия армиясининг офицери Зиё Сарпқояни ўлдиришган эди. У бугун ўз туғилган ва яшаган Болу вилоятида ҳарбий маросим билан кўмилар экан, унинг тобутини ташиган аскарлардан бирининг кўз ёшлари оқибди. Сўнги ўн йилларда курдларнинг ППК террористлари билан урушиб, қонлар ичида яшаётган Туркия учун оддий воқеага ўхшайди. Аммо, оддий воқеа эмас.
Чунки, ўша кўзларидан ёш оққан аскарнинг кўз ёшларини шаҳид бўлган офицернинг опаси артибди. Буни расмда кўриб турибсиз.
Ўзи кўз ёшлари билан бўғилаётган опа аскарнинг кўз ёшларини артиб, кейин унинг юзини силабди.
Ўзбеклар ичида бунақа опа яқин орада чиқишига ишониш ҳам мумкин эмас. Ўзбекларнинг дарди – миллат ва Ватан эмас, бугун ейдиган овқатлари.
3 минг киши қатнашган маросимда “Шаҳидлар ўлмас, Ватан бўлинмас” шиорлари янгради, дейди бу ҳақда хабар берган Миллиёт газетаси.