Казинформ агентлиги Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой кеча Женевада Жаҳон Савдо Ташкилотининг Бош директори Роберто Азеведо билан учрашгани, кейин бу такилотнинг Бош Кенгашида нутқ сўзлаганини хабар қилди. “Ҳаракат”нинг аввалги хабарларидан маълумки, Қозоғистон ЖСТ билан унга аъзо бўлиш музокараларини муваффақиятли тамомлаган, энди уни ЖСТга аъзо бўлиши баъзи расмиятчиликларгагина боғлиқ бўлиб қолган эди. Нурсултон Назарбой ЖСТнинг бош қароргига келиши - ўша расмиятчилик доирасидаги қадамлардан бири бўлса керак.
Нурсултон Назарбой ўз нутқида, табиий, ўз мамлакатининг иқтисодий ютуқлари, яхши инвестицион оби-ҳаво яратилгани, илғор йўналишдаги инвесторлар учун солиқ масаласида катти имтиёзлар берилгани, бу соҳада иш қилаётганларга кириш визалари бекор қилинганини урғулаб, инвесторларни ўз мамлакатига таклиф қилди. У 2017 йилда постсовет мамлакатларида биринчи бўлиб Остонада ўтказиладиган дунёча машҳур ЭКСПО-2017 кўргазмасига ҳаммани таклиф қилишни ҳам унутмади.
Нурсултон Назаброй дунёга Қозоғистонни танитмоқда, ўз мамлакатини дунёнинг иқтисоди энг кучли 30 давлати ичига киритиш учун тўхтовсиз ҳаракат қилмоқда.
Яккамоховга айланган Ислом Карим Оқсарой ва Кўксарой номли инларидан чиқмайди, ўзбекларнинг эса, бугунги ейдиган овқатларидан бошқа нарса қизиқтирмайди.