Аввалги хабарларимиздан маълумки, 26 июнь куни АҚШ Олий Суди бир жинсли жуфтлар, яъни гомосексуаллар турмуш қуришига рухсат берувчи қарор чиқарди. Президент Барак Обама Олий Суд қарорини олқишлар экан, “Бу қарор Американинг ғалабасидир”, деди.
Японлар америкаликлардан ҳам олдинга кетишди ва кеча, яъни 27 июнь куни иккита роботни уйлантиришди.
Ўзини дунё журналистларининг уйи деб танитган Demotix сайтининг хабарига кўра, куёв-робот Фройс ва келин-робот Юкириннинг уйланиш маросимида роботларни яратган олим Маява Денки ҳам иштирок этган.
Жарёнлар шу йўналишда давом этса, яқин келажакда роботлар турмуш қургандан кейин фарзандлик бўла бошлайдилар, кўпайишга бошлайдилар, дейди мухбиримиз. Қизиқ, кейин ерда одамларга жой қолармикан? Ёки, одамлардан ақллироқ бўлиши аниқ бўлган роботлар одамларни мардикор қилиб ишлатиш учан сақлаб қолишармикан?