22 June 2015
20:52 -
Ўзбекистон Испаниядан ҳарбий самолётлар харид қилмоқда, нега Ислом Карим олқишланмаяпти?
Бу ҳақда ёзган маҳаллий веб нашрларга кўра, Ўзбекистон Испаниядан C295W маркали ҳарбий-транспорт самолётларини келтирмоқда. Мазкур ҳарбий учоқлар Севильядаги Airbus Defence and Space (ADS) авиасозлик ширкатида ишланган.
С295W маркаси 2 йил аввал Мадридда илк бор тақдим қилинган С295М ҳарбий-транспорт самолётининг сўнгги авлоди ҳисобланади. Ўзбекистон бундай учоқларнинг тўрттасини харид қилмоқда, аммо Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бунга расман изоҳ бергани йўқ.
Бир неча йил аввал Ўзбекистон Испаниядан тезкор поезд сотиб олиб, уларни Тошкент-Самарқанд йўлида ишлатишга бошлаганда, бу воқеа Ислом Каримнинг буюк иши деб баҳоланган ва маҳаллий ахборот воситаларида Ислом Каримни мадҳ этиш бўйича навбатдаги кампания бошланганди. Бироқ, “Бирлик” ва “Ҳаракат” бунинг устидан кулиб, ахир айнан Ислом Карим Лубянка тарафидан бошимизга ўтқазилган йиллари Ўзбекистонга замонавий компютерлар келишга бошлаганини эслатди ва ўшанда ҳам Ислом Каримни мақташ керакмасмиди, деб кулги қилди ва ва мақтовларни тўхтатди. Энг кулгилиси, ҳозир бу поездлар одамларни қизиқтирмай қўйгач, Тошкент-Самарқанд-Тошкент рейслари камайтитрилмоқда.
Ҳеч шубҳа йўқки, “Бирлик” ва “Ҳаракат”дан қўрққан мавжуд режим Испаниядан олинган ҳарбий учоқлар масаласида Ислом Каримни мақташдан ўзини тиймоқда.