Бугун Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой ўз халқига теле-мурожаат қилиб, Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш буйича музокаралар айнан бугун Женевада битганини билдирди ва бу муҳим воқеа билан халқни табриклади.
Нурсултон Назарбой жумладан шундай деди: “Бу воқеа биз учун тарихийдир. Қозоғистон ЖСТнинг 162-чи аъзоси бўлади. Жаҳоннинг буюк иқтисодлари Қозоғистонни қулай инвестицион муҳитга эга бўлган ва савдо сиёсатини халқаро ҳуқуқ нормалари доирасида олиб борадиган давлат деб тан олдилар.” Бу ҳақда Казинформ агентлиги хабар берди.
Табиий, Қозоғистонни ЖСТга қабул қилиш қарори олинмади, аммо Қозоғистон Президентининг қувончидан тушунса бўладики, музокаралар битиши – феъалн ЖСТга қабул қилинишдир. Буёғи расмиятчилик бўлса керак.
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш учун иш бошлаши кераклиги ҳақида “Ҳаракат” журнали 15 йил аввал ёзган эди. Ўзбекистон бу масала бўйича нима қилаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Аммо, тахмин қилиш қийин эмаски, Ўзбекистон ЖСТ каби жиддий ташкилотга аъзо бўлолмайди.
Чунки, Ўзбекистон Ислом Карим тарафидан бошқарилаётган колхоз ҳам эмас, колхознинг битта бригадасига ўхшаган нарса. Бу ерда замонавий қонунчилик системаси йўқ, бори ҳам ишламайди. Ҳамма нарса Ислом Каримнинг истаги ва эрталаб қайси оёғи билан ўрнидан туришига боғлиқ. Халқаро ташкилотлар бундай давлатни ҳеч қачон аъзо қилиб олмайдилар. Ўзбекистон Евросиё Иқтисодий Иттифоқига кирмаганининг ҳам, ЖСТга кириш ҳаракати бошламаганинг сабаби ҳам шундай. Бундан ҳам ёмони, Ислом Карим бундай нарсаларни тушунмаслиги ва Ўзбекистонни ўлгунча колхоз бригадаси каби бошқариш ниятида эканлигидир. Демак, Ўзбекистоннинг иқтисоди ўлаверади, Ўзбекистон чет элда мардикорчилик қилаётган ватандошларимиз юбораётган пул билан оёқда туришни давом эттиради. Яъни ҳеч қандай келажагимиз ҳам йўқ.
Ўзбек халқининг эса, бундай нарсалар билан иши йўқ. Ўзбеклар овқат ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарсани ўйламайдиган даражада эканлигини қўйиб туринг, бундай муаммоларни кўтараётган мухолифатга қулоқ солиш кераклигини ҳам тушунишмайди.
Айнан шу сабабдан, “Бирлик” ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентилиги ҳамма ишни ўзбекларни уйқудин уйғотишдан бошлаш кераклигини, буни насиҳат билан қилиб бўлмаслигини, шок терапияси усуллари ишлатиш кераклигини гапирмоқдалар ва айнан шундай қилмоқдалар.