19 June 2015
19:20 -
Абураҳим Пўлат яна ҳақ чиқди: Туркия террор маркази бўлиш йўлида экан, Ҳизб-ут-Таҳрир байроғи остида ИШИД Истанбулга келиб бўлди
Туркиядаги энг катта Миллиёт газетаси хабар беришича, бугун Истанбул марказидаги Фотиҳ жомесида ўқилган жума номозидан кейин, жомедан чиққан бир неча минг киши Ҳизб-ут-Таҳрир партияси аъзолари эканликларни айтиб, намойиш ўтказдилар ва Туркияни Халифаликга киришга чақирдилар. Улар юриш қилган кўчаларда транспорт ҳаракати бутунлай тўхтаган. ИШИДникига ўхшаган байроқ кўтарган намойишчилар Сарачхона паркигача келиб, бу ерда митингга ўхшаган табдир ўтказибдилар. Алоҳида гуруҳ бўлиб турган аёллар ҳам намойиш ва митингга қатнашганлар.
2 мингча кишининг иштирокида 2 соатча давом этганнамойиш ва митинг махсус баённома ўқилиб, кетидан дуо қилингандан кейин тинчгина тарқалибди. Исломчилар Туркиядан Мисргача, Индонезиядан Суриягача, Ливандан Курдистонгача Халифали” шиорини бақириб туришган. Полиция ва хавфсизлик хизматлари бу рухсатсиз тадбирга қарши ҳеч нарса қилмаганлар. Чунки, бу органлар аллақачон исломчилар қўлига ўтиб бўлган.
“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ислом терроризмининг олдини олиш учун Ислом динида ислоҳотлар ўтказилиши кераклиги, бу нарса, маълум маънода, бутун дунёга тегишли нарса эканлиги ҳақида АҚШ Президенти Барак Обамага ёзган хатида, ислом терроризмининг кейинги маркази Туркия ва Марказий Осиё бўлишини алоҳида урғулаган эди. Жараёнлар айнан Абдураҳим Пўлат айтган йўналишда кетаётганини тан олишдан бошқа иож йўқ, дейди мухбиримиз.