19 June 2015
20:00 -
Ўзбекистонда куёвсиз тўйлар урфга кирмоқда, чўкаётган кемадан эса, каламушлар қочмоқда
Кеча Самарқанддаги муҳташам ресторанлардан бирида куёв иштирокисиз ўтган тўй базми ҳақида журналист Тошпўлат Раҳматуллаев ўз блогида ёзди. "Мен кеча бир тўйда меҳмон бўлдим. Лекин бу базмда куёв иштирок этмади. Саҳнадаги столда келин ўз дугонаси билан ўтирди. Маросим Самарқанд шаҳрининг энг қимматбаҳо ресторанларидан бирида бўлиб ўтди ва тўйга 500 нафардан ортиқ меҳмон келганди. Билишимча, куёв бу вақтда Жанубий Кореяда хизмат сафари билан кетган. Бир неча кундан кейин унинг олдига ёш келинчакни юборишар экан", дейди журналист .
Унинг таъкидича, Самарқандда куёвсиз, бъзида ҳатто келин-куёвнинг иккаласи иштирок этмаган тўйлар одатий ҳолга айланиб бормоқда ва бунга ҳеч ким ҳайратланмай қўйган. Йигитларимиз мардикорликка кетаётган ва Ўзбекистонга келиб-кетиш оғир бўлган бир замонда бундай тўйларнинг кўпайиши турган гап. Аммо, журналист ўз блогидаги масаланинг ижтимоий-сиёсий жиҳатига эътибор қаратмайди.
Аксинча, бир неча йил олдин ҳам қўшни маҳаллада куёвсиз тўй бўлиб ўтгани, келин бир неча йил давомида куёвини кутиб яшаган ва бу вақт давомида у куёвнинг ота-онасига оддий чўридек хизмат қилганини ёзади.
Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг хизматчиларидан бири Тошпўлат Раҳматуллаевга нима бўлди ўзи, дейди мухбиримиз. Нима учун, очиқча бўлмаса ҳам, тўнга ўралган гаплар билан режимни танқид қилишга бошлади? Шу йил 15 апрелдаги хабарларимиздан бирида уни чўчқа деб баҳолаганимиз таъсир қилдими? Режим чириганини сезишга бошладими? Русларнинг “чўқаётган кемадан биринчи бўлиб каламушлар қочади” номли гапи амалга ошмоқдами?