Тожикистон Ички ишлар вазирлиги қошидаги махсус тезкор бўлинма собиқ қўмондони полковник Гулмурод Ҳалимовнинг “Исломий Давлат” сафларига қўшилгани унинг ўзи тарафидан Интернетда тарқатилган видода тасдиқланганадан кейин, табиий, уни ўз юртида уни қоралаш кампанияи бошланди. ИШИДга қўшилган одамни оқлаб бўлмайди, чунки, у террористик ташкилот. Аммо, Тожикистонда Гулмурод Ҳалимовни ақлдан озганликда, тўғрироғи, жинни бўлиб қолишда айблаш ростдан ҳам аҳмоқликдир. ИШИДга ўзини ҳақиқий мусулмон деб ҳисоблаган, Қуръоннинг талабларини амалга ошириш учун жонини ҳам беришга тайёр одамлар кетаётгани ўз-ўзидан маълум.
Гулмурод Ҳалимов ҳозир Интернет орқали янги видео тарқатиб, ўзининг соппа-соғлигини айтар экан, агар мен жинни бўлсам, Ички ишлар вазирлигининг бошқа полковниклари ҳам жиннидир, мен жинни бўлсам, нега мани АҚШ ўқишга юборган эдингиз деген савол қўйиш билан бирга, агарда тожик ахборот воситаларида айтилаётгандек, ўз акам мени қораловчи гаплар айтаётгани тўғри бўлса, унинг калласини ўзим оламан, дебди. Бу ҳақда тожикларнинг Asia-Plus агентлиги хабар тарқатди.
Эслатиб ўтамиз, Гулмурод Ҳалимов аввалги видеосида Тожикистонга “жиҳод” учунгина қайтишини, ИШИДга қўшилишининг сабаби Тожикистонда мусулмонларга бўлаётган тазйиқлар эканлигини айтганди.
“Ҳаракат” Агентлигининг фикрича, ИШИДга қўшилганларни қоралаш билан ҳам, уларни жисмоний йўқ қилиш билан ҳам ислом терроризмини тўхтатиб бўлмайди. Исломда фундаментал ислоҳотлар қилиниши, Ислом дунёвийлик/секуляризм принципини тан олиши, 5 маҳал намоз, рўза, ҳаж ва закот - қилинса савоб, қилинмаса гуноҳ бўлмаган амалиётлар эканлиги белгиланиши керак. Қуръоннинг ҳозирча тан олинган, аммо хато тафсиридан келиб чиқадиган бўлсак, ҳамма ҳақиқий мусулмонларнинг жойи ИШИДдадир.