18 June 2015
10:21 -
Қозоғистондан кейин Украина ҳам Буюбританиянинг собиқ Бош вазири Тони Блэрдан ёрдам олмоқчи

Энди Украина Президенти Петр Порошенко Тони Блэрни ўз қошида тузилган Ислоҳотлар бўйича Маслаҳатчи Халқаро Кенгашга таклиф қилибди. Кеча шу ишлар доирасида Тони Блэр Киевга келиб, Петр Порошенко билан учрашгани махаллий ахборот воситалари тарафидан билдирилди.
Аввалги хабарларимиздан Ислоҳотлар бўйича Маслаҳатчи Халқаро Кенгашга раис қилиб Гуржистоннинг собиқ Президенти Михаил Саакашвили тайинлангани ҳам маълуми. Кейинчалик Петр Порошенко унга Одесса губернатори вазифасини ҳам топширди. Тони Блэр Михаил Саакашвили билан ҳам учрашиб-учрашмаслиги ҳақида хабарлар йўқ.