Ўзбекистон Парламенти қошидаги фонд томонидан 2015 йил дастурига мувофиқ, бир қанча ноҳукумат ташкилотларига 2 миллард сўмлик грант маблағлари тақсимланди. Кеча ўтган комиссия йиғилишида ноҳукумат ташкилотларининг фуқаролик жамияти барпо этиш, давлат дастурларини амалга оширишдаги роли ҳисобга олиниб, уларга субсидиялар берилди. Ҳукумат қаноти остидаги ноҳукуматлар эндиликда ана шу маблағларни режимнинг ғоявий пойдеворини мустаҳкамлаш, мустақил ноҳукумат ташкилотлари ва ҳуқуқ ҳимоячи жамиятларга қарши курашга сарфлайди.
Асосан ижтимоий ҳамкорлик ниқоби остида берилган маблағлар Омбудсман, Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази сингари қатор ташкилотларнинг 15 та лойиҳасига йўналтирилган. Бу ташкилотларнинг асосий мақсади - миллат сифатини ҳам йўқотиб бўлган ўзбекларни шу ҳолда ушлаб туришдир. Аммо, улар узоққа боролмайдилар. Чунки, ўзбекни қайтадан миллат сифатига олиб чиқиш учун ҳараат қилаётган бирликчилар бор