Бугун БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Оқсаройда Ўзбекистон президенти Ислом Карим билан учрашди, дейилади мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари тарқатган хабарда.
Учрашув давомида халқаро террорчилик ва экстремизмга қарши кураш масаласида фикр алмашилибди, икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ҳамда келажакдаги истиқболлари, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари муҳокама қилинибди. Хусусан, Марказий Осиёда тинчликни таъминлаш, халқаро террорчилик ва экстремизмга қарши курашда бирдамлик масалалари муҳокама қилинганмиш. Хуллас, бир тийинга қиммат учрашув ва шунга яраша ҳабар.
Асосий хабар эса, Қирғизистондан келди. Кеча Бишкекда Президент Атамбаев билан кўришган Пан Ги Мун, кейин ўзбекларнинг бу мамлакатдаги пойтахти Ўшга ҳам келди ва қирғиз фашистлари тарафидан ўзбекларнинг қирғин қилиниши воқеасига кўз юммаслигини намойиш қилди. У 2010 йилнинг июнида Қирғизистонда фожеали воқеалар бўлганини айтиб, ўша воқеалар бўйича текширувларни тамомлаш ва айбдорларни жазолаш кераклигини урғулади.
Эслатиб ўтамиз, ўша воқеларни ўрганиш учун тузилган Мустақил Халқаро Комиссиясининг ҳисоботида Қирғизистон жанубида бўлган воқеалар “инсонликка қарши жиноят” ва “сиёсий фанатизмга айланган этнонационализм” деб баҳоланган. Ҳалок бўлганларнинг 74 фоизи ўзбеклар бўлиб, ўша воқеалар бўйича жазоланганларнинг 80 фоизи ўзбек эканлиги ҳам айтилган.
Кўриниб турибдики, Мустақил Халқаро Комиссия юмшоқлик намойиш қилиб, “геноцид” ўрнига “инсонликка қарши жиноят” ва фашизм ўрнига “сиёсий фанатизмга айланган этнонационализм” ифодаларини ишлатган.
Ҳеч шубҳа йўқки, қирғизлар Мустақил Халқаро Комиссиянинг ҳисоботига тупурганлари каби, Пан Ги Муннинг чақириқларига ҳам тупурадилар. Жаҳон бўйича сони 30 миллионга етган ўзбеклар ўз миллатдошларининг қирғин қилинишага эътибор ҳам бермасдан ҳамма текшикларини қисиб ўтираверар экан, қирғизларнинг сиёсатида ҳеч нарса ўзгармайди.
Аммо, вақти келади, ҳамма нарса шоир Юсуф Жуманинг биз тарафимиздан бир оз ўзгарртирилган шеърида айтилгандек бўлади:
Кечир, қасос муқаррардир, ўзбегим менинг,
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.