Ўзбекистон режими идеологиясининг устунларидан бири бўлган “Маҳалла” хайрия жамғармасига янги раис тайинланди. Шу пайтгача жамғарманинг Тошкент шаҳар бўлимини бошқариб келган 46 яшар Жавдатхон Иноғомов жамғарма раиси этиб тайинланди. Собиқ раиси Анвар Ахмедовнинг тақдири эмас маълум эмас.
“Маҳалла” хайрия жамғармаси ноҳукумат ташкилоти ўлароқ, “Камолот” сингари йирик структурага эга бўлиб, мавжуд режим пропагандасини амалга ошириш учун яратилган институционал муассасалардан биридир. Унинг раиси ҳатто ҳукуматдаги вазир мақомида қабул қилинади, дейди мухбиримиз. Аммо, амалда бу ташкилот МХХ учун жойларда информация йиғиш билангина шуғулланади. Аҳоли ичида унинг ҳеч қандай таъсир кучи йўқ. Ўзбек халқи миллат сифатини йўқотиб, чет элларда мардикорчилик қиладиганлар подасига айланиб борар экан, “Камолот” ва “Маҳалла” ташкилотларининг Совет замонидаги Комсомолдан фарқи йўқ. СССР қулаётган пайтда Комсомол уни сақлаб қолиш учун бирон нарса қилолдими? Йўқ. Ўзбекистон йўқ бўлиш остонасига келар экан, “Камолот” ва “Маҳалла” бирон нарса қилолармиди.
Ўзбекни қайтадан миллат, Ўзбекистонни қайтадан давлат қилоладиган ягона куч – “Бирлик” Партиясидир. Айнан, "Бирлик" ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатининг аянчли аҳволига тўғри диагноз қўйди. Тузатишни ҳам фақат у билади.