12 June 2015
01:25 - БМТ Бош котиби Ўзбекистонга келди

Расмий хабарга кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун 11 июнь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг БМТ делегацияси Кўксарой мажмуида ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди. БМТ Бош котибининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар 12 июнга мўлжалланган.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг учрашув ва музокаралари чоғида ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, минтақавий ҳамда халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама этилади, дейилади хабарда.

Ташриф доирасида БМТ Бош котиби Бухорода ҳам бўлиб, шаҳарнинг қадимий тарихи ва меъморий ёдгорликлари билан танишади. Бош котибнинг фуқаролик жамияти ваикллари билан учрашуви ҳақида маълумотлар йўқ.