10 June 2015
08:11 - Подага айланган ўзбек миллати учун оддий кун: қирғиз фашистлари ўзбекларини тириклайин ёқиб қирғин қилишга бошлаганига 5 йил бўлди

2010 йил 10 июнидан бошлаб, 3 кунда қирғизлар 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирдилар, жаҳон бўйича сони 30 миллионга яқинлашиб қолган ўзбеклар подаси ҳамма тешикларини қисиб ўтирди ва миллат сифатини йўқотиб бўлганини кўрсатди.

12 июнда “Бирлик” Партияси ҳали ўзбеклигини унутмаган ўзбеклар номидан қуйидаги баёнотини эълон қилди:


Ўшдаги қон тўкилишини фақат Ўзбекистон тўхтата олади, тўхтатиши керак!
(“Бирлик” Партиясининг баёноти, 12 июнь, 2010 йил)

Ўшда бўлаётган воқеалар аллақачон назорот остидан чиқиб кетган. Ўзи ноқонуний бўлган Вақтли ҳукумат ҳеч нарсага қодир эмас. Қирғизистонда ҳукумат йўқ. Давлатчилик ҳам йўқ бўлиш арафасида.

Бундай шароитда Ўзбекистон бу жараёнларга аралашишга мажбур. Бу - Ўзбекистон ҳукуматининг ўзбек ва қирғиз халқлари олдидаги мажбуриятига айланди.

Ўзбекистон армияси зудлик билан тинчликни сақлаш кучлари мавқеи остида Қирғизистоннинг жанубий қисми, биринчи навбатда, Ўш вилоятини ўз назорати остига олиши ва Қирғизистонда қонуний ҳокимият тикланмагунча ўша ерда қолиб, икки қардош халқнинг тинчлигини сақлаши керак.

Бундай акция фақат у ердаги ўзбекларни ҳимоя қилиш эмас, давлатчилик анъаналари бўлмаган қирғизларнинг тарих олдидаги обрўсини сақлаб қолиш учун ҳам керак.

“Бирлик” Партияси Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат қилиб, зудлик билан миллат олдидаги ўз вазифасини бажаришга чақиради.

* * *

Табиий, Ислом Карим раҳбарлигида Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими бу баёнотга қулоқ солмади. Аммо, ўзбеклар армияси Қирғизистонга кириши мумкинлигининг ўзидан эс-песи чиқаб кетган қирғиз фашистлари қирғинни тўхтатдилар. Кейинги воқеалар кўрсатдики, бутун Қирғизистон давлати фашистлар тузимига айланиб кетган экан. Ўзбекларни очиқча қирғин қилиш тўхтатилган бўлса ҳам, ўзбекларни фашистчасига тарихий ерларидан сиқиб чиқариш давом этмоқда.

2011 йил 10 июнь куни “Бирлик” ва “Эзгулик” фаоллари Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режимининг ҳамма қаршиликларига қарамасдан Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонаси олдида ўзбекларни ҳимоя қилиб, пикет ўтказдилар. Ўзбек ўзбекни ўзбек еридан туриб ҳимоя қилиши тожикларга ёқмади, у ҳаромийларга бўйсунувчи ўзбек миршаблари пикетчиларини ушлаб кетдилар. Вақти келади, ўша мирашабларнинг ҳаммаси ўзбек миллати олдида жавоб беради. Айнан уларни ва уларга буйруқ берганларни жазолаш учун олий жазо тикланади. Унгача ўлиб бўлганларнинг ҳоки ҳам ҳақиқий ўзбекнинг муқаддас тупроқларида қолдирилмайди, қирғизларнинг ахлатхоналарига отилади.

Кейин нима бўлади? Ҳамма нарса ўзбекнинг шоири Юсуф Жума айтгандек бўлади:

Тангрим, буюк Темуримни қайта бергин,
Адолатли амиримни қайта бергин.
Дастларига шамширини қайта бергин,
Талон бўлган турк ерини қайта бергин.
Кечир, қасос муқаррардир хешим менинг,
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.

Ҳа, қирғиз фашистлари тиз чўктирилади, қасос олинади. Аммо бугун қирғиз фашистлари ва тожиклар режимидан кучсизмиз. Демак, 5 йил аввал ҳалок бўлган ўзбеклар руҳи олдида тиз чўкишдан бошқа чорамиз йўқ.

Расмда - 2011 йил 10 июнь куни қирғизларнинг Тошкентдаги элчихонаси олдида ўтказилган пикетнинг иштирокчиси – ҳақиқий ўзбек, ўзбекнинг ҳақиқий қаҳрамони - Қаҳрамон ота.