Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, мамлакатимизнинг қишлоқ ва шаҳарларини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида сўнгги 4 йил давомида 432,8 млн доллар қийматга эга лойиҳалар амалга оширилади. Бу маблағ ёрдамида амалга ошириладиган сув тозалаш ва етказиш тармоқлари ва тизимларини таъмирдан чиқариш ишлари 500 минг уй хўжаликларининг сув билан таъминланишини яхшилашга имкон беради.
Бундан ташқари, 2015-2018 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тармоқларини модернизация қилиш дастури доирасида 30дан ортиқ лойиҳалар доирасида халқаро молиявий институтлардан 817,7 млн доллар маблағ жалб қилинади, дейилади хабарларда. Ирригация ва дренаж бўйича халқаро комиссия аъзоси бўлган Ўзбекистон ушбу маблағлар ҳисобига бир қанча вилоятларда гидроиншоотлар реконструкциясини амалга оширади.
Айтиш керак, Ўзбекистон бугунги кунда аҳолини тоза ичимлик суви билн таъминлаш масаласида жиддий муаммолар қаршисида турибди. Баъзи туман ва қишловларда ичимлик суви тугул экинлар учун оқова сув ҳам йўқ. Бор-йўғи 1,25 миллиард доллар билан бу соҳада катта ишлар қилиш мумкинлигига содда ўзбекларгина ишониши мумкин. Аммо, бошқасига ҳукуматнинг пули йўқ. Режим ўзгартирилиб, иқтисодда инқилобий ўзгаришлар қилинмагунча, бўлмайди ҳам.