07 June 2015
13:46 -
Туркияда парламент сайловлари бошланди, ҳозирча тинчлик

Сайловларда 20 та партия қатнашмоқда. Авваллари ҳам билдирганимиздек, эксперларга кўра, 3 партия – ҳокимиятдаги исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси, мухолифатдаги Жумҳурият Халқ Партияси ва Миллиётчи Ҳаракат Партияси 10 фоизлик тўсиқдан ўтиб парламентга киради, курдларга оид Халқларнинг Демократик Партияси 10 фоизлик тўсиқдан ўтиш-ўтмаслиги маълум эмас. Бошқа партиялар 10 фоизлик тўсиқдан ўтолмаслиги шубҳасиз.
Сайловларда 165 нафар мустақил номзод ҳам қатнашмоқда. Бу сайловлар партиялараро қарама-қаршилик мисли кўрилмаган даражада юксак бўлган шароитда ўтмоқда ва Туркиянинг келажаги нуқтаи назардан жуда ҳам муҳимдир.
Расмда – Бош вазир Аҳмат Довудўғли ҳижобли хотини билан бирга сайловда овоз бермоқда.