Бир неча кун аввал Россиянинг транспорт фазовий кемаси Халқаро Фазовий Станция аъзоларига озоқ-овқат ва ва турли техник жиҳозлар етказиб бериш учун Бойқўнғур касмодромидан ракета билан фазога чиқарилган эди. Аммо, номаълум сабаблар билан кема назорат остидан чиқиб кетди ва охир-оқибатда ерга қулаб тушди.
16 май куни яна ўша Боқўнғур космодромидан Мексиканинг сунъий йўлдошини ўзида ташиган ракета фазога отилди. Аммо, бир неча дақиқадан сўнг ракета портлаб кетди ва Байкал кўли атрофида бир ерга қулаб тушди. Ракета, сунъий йўлдош ва ҳали ишлатилмаган ёқилғини оғирлиги 10 тонна атрофида бўлиб, яхшиямки одамлар яшайдиган жойга тушмабди, тушса катта ҳалокатлар бўларди.
Россия Президенти Владимир Путин ўз мамлакатини Ғарб санкицялари билан тиз чўктириб бўлмаслигини тўтиқушдек такрорлар экан, Россиянинг ҳарбий техникаси ҳар қандай ташқи кучга жаоб беришга тайёрлигини ҳам гапиради. Аҳвол эса, бутунлай бошқача.
Жойи келгани учун эслатиб ўтиш керакки, Россия бир неча йил аввал Марсга одамсиз кема жўнатишга ҳаракат қилганда ҳам фақат мувафақиятсиликларга учраган, бир нечта кемаси ёки портлаб ёки ёниб кетганди.
Бундай кетишда, яқинда Путин ўз вассали ислом Карим каби ўз инидан чиқмайдиган президентга айланиши мумкин. Табиий, у уялганидан инидан чиқмай қолади.