24 March 2015
21:11 - АҚШ Федерал суди маркази директори Тошкентга келади
“Ўзбекистоннинг суд ҳокимияти вакиллари билан сермаҳсул музокаралар олиб бормоқдамиз. Судьялар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш масаласи шулар жумласидандир. Ўзбекистонда суд – ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб моҳияти билан батафсил танишиб чиқдик. Суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш ва суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш борасида Ўзбекистон ҳукумати томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар таҳсинга лойиқдир”, дебди Америка Қўшма Штатлари Федерал суд маркази директори, федерал судья Жереми Фогел.

Унинг маълум қилишича, Федерал судья ўзбекистонлик ҳамкасблари биоан учрашиш учун шу йилнинг июнь ойида Ўзбекистонга расмий ташриф буюришни режалаштирган. Ташриф даврида давра суҳбатлари ўтади, федерал судья ўзбекистонлик ҳамкасбларининг “маҳорат”ларидан баҳраманд бўлади.