24 March 2015
20:18 - Тошкентда Корейс Маданияти уйи ташкил қилинади
Бугун, 24 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикаси Маданият, спорт ва туризм вазирлигининг бўлим бошлиғи Ха Хёнг Бонг билан учрашув бўлиб ўтди ва учрашувнинг асосий масаласи Ўзбекистонда Корейс Маданияти уйи ташкил қилиниши бўлди. Маҳаллий агенликларга кўра, Корейс маданият уйини қуриш учун пойтахнинг Сергели туманидан жой ажратилган. Уч қаватли саройда концерт зали, ўқув ва репититорлик курслари учун синфхоналар, спорт клуби, Корея тарихига оид музей ва ресторанни ўз ичига олади, дейилади хабарларда.

Мазкур келишув Корея Республикаси Президентининг 2014 йил Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланган Корейс маданият уйини ташкил этиш тўғрисида ўзаро англашув меморандуми асосида амалга оширилади.

Бундай Маданият уйининг очилиши яхши воқеа, дейди мухбиримиз. Аммо, афсуски, жаҳонниннг энг кучли демократик давлатларидан бири бўлган Корея Ўзбекистон каби диктаторликларда демократиянинг ривожланиши ва инсон ҳуқуқларининг ҳурмат қилиниши каби масалаларга ҳеч қандай эътибор бермайди.