24 March 2015
19:15 - Туркия ва Украинада ҳокимият ичида чиққан жанжаллар таҳликали даражага чиқмоқда, ўзбекларга дарс бўлсин!
Маълумки, Туркия парламент республикаси, у ерда президент рамзий шахс, давлат номидан учрашувлар ўтказади, парламент қабул қилган қонунларни имзолайди. У ерда асосий сиёсий фигура – Бош вазирдир. Аммо, аввалги Бош вазир Ражаб Эрдўғон ўтган йили президент этиб сайлангач, қонунга хилоф равишда ҳамма нарса ўзгарди. Бош вазир Довутўғли Президент Эрдўғоннинг соясида қолди, ҳамма нарса Президентнинг қўлига ўтди. Дунё ахборот воситалари Эрдўғон авторитар режим ўрнатгани ҳақида гапиришга бошладилар. Аслида, Туркияда авторитарликдан ҳам кўпроқ диктаторлик ҳақида гапирса бўлади.

2 кун аввал Бош вазир ўринбосари, айни замонда ҳукумат сўзчиси ҳисобландагиан Булент Аринч ҳеч кутилмаганда Эрдўғонни авторитар ва диктаторлик сўзларини тилга олмасдан, ҳеч ким билан ҳисоблашмай қўйганликда айблади. Туркия ҳокимятида бомба портлади. Эрдўғоннинг ўзи бу танқидга анчагина ёмшоқ жавоб бериши ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмаса керак. Унинг тарафдорлари Булент Аринчни тўғридан-тўғри хоинликда, Фатхулла Гуленнинг топшириғини бажаришда айблашга тушишди. Булент Аринс аввалгисидан ҳам кескинроқ жавоблар берди.

Туркия охирги йўлларда шундоқ ҳам қалтис аҳволда эди. Курдлар ҳозир мустақиллик сўзини ишлатмаслар ҳам, феълан мустақиликка эришиш йўлидан кетмоқдалар. Туркия парчаланиш хавфи остида. Сурия курдлари ҳам Ғарбнинг ёрдами билан ИШИДга қарши урушиб, у ерларда ўз мавқеаларини мустаҳкамалмоқдалар.

Бундай вазиятда Туркия ҳокимияти ичида чиққан жанжал, балки, ҳокимият учун бошланган ички кураш, Туркиянинг оёғига болта уруш каби даҳшатлит воқеадир.

Ураинада ҳам шу каби воқеалар бошланди. Донбас тарафдан Украинанинг ғарбига қараб келаётган руспараст сепаратистларни тўхтатишда катта роль ўйнаган Днепропетровск губерантори, олигарх Игорь Коломийский феълан ўзиники бўлиб қолган, аммо расман давлатники бўлган нефть компаниясини қўлидан бой бермаслик учун Президент Петр Порошенкога қарши чиқишни бошлади. Унинг одамлари парламентаги Петр Порошенко блокини парчалаб, ўз гуруҳларини тузиш ҳаракатини бошладилар.

Украина армияси кучсиз бўлган пайтда Игорь Коломийский кабилар давлатнинг рухсати билан ҳарбий отрядлар тузиб олишганди. Айнан улар Донбасда русларга қарши туриб бердилар. Энди ички жанжаллар чиқса, улар ҳарбий тўқнашувларга айланиб кетиши, фуқаролар уриши бошланиши мумкин. Бу эса, Путиннинг истаган нарсасидир.

Бундай воқеалар ўзбеклар учун дарс бўлиши керак. Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмдорлик қилаётган тожиклар режими қулаш арафасига келмоқда. Мамлакат иқтисоди чўкмоқда. Ўзбек пофессорлари қозоқ дворникалридан кам маош оладиган ҳолга келдик. Давлат бюджети чет элда мартикорчилик қилаётган ўзбекларнинг пули билан оёқда турибди. Бундай давлатни давлат ҳам деб бўлмайди. Янги кучли ҳокимият қуриш осон бўлмайди. Ички жанжаллар чиқса, фуқаролар уруши бошланиши муқаррар.