23 March 2015
06:43 - Молдованинг турклар яшайдиган Гагузия қисмида давлат раҳбари сайланди
Авваламбор билмаганлар учун билдириш керакки, собиқ СССР ҳудудида мусулмончиликни қабул қилмаган уч турк миллати бор эди. Булар – ёқутлар, чувашлар ва гагаузлардир. Ёқутлар ўзларини кўп худолик шаманистлар деб ҳисоблашарди. Русларнинг таъсири остида уларнинг бир қисми насронийликнинг провослав мазҳабини қабул қилган. Чувашлар ва гагаузларниннг эса ҳаммаси прославликка ўтган.

Гагаузлар Молдова таркибида мухторият мақомига эгалар. Кеча Гагаузияда давлат раҳбари, сайланди, уни Гагаузиянинг президенти деса ҳам бўлади. Сайловчиларнинг 58 фоизи иштирок этган сайловда 53 фоиз овоз олган Ирина Влах янги раҳбар этиб сайланди.