21 March 2015
21:50 -
Ўзбекистон ИШИДнинг Ўрта Осиёда фаоллашаётганидан ташвишланмоқдами?
АҚШ Қуролли кучларининг Бирлашган марказий қўмондонлиги (USCENTCOM) тарафидан юртиладиган сайтнинг русча “Средняя Азия в Интернете” саҳифасида “Ўзбекистон ИШИДнинг Ўрта Осиёда фаоллашаётганидан ташвишланмоқда” номли мақола эълон қилинди.
Мақолада Ўзбекистон Миллий Хафвсизли Хизматининг “аналитик Баҳтиёр Шарофов” деб танитилган ходимининг қуйидаги сўзлари келтирилади: “ИШИДнинг Ўрта Осий даврвозалари олдида пайдо бўлиши - террористик актлар ва ҳарбий операцияларнинг потенциал хавфи ортишидир. ИШИД ва унинг ҳамкорлари билан замонавий уруш борган сари гибрид урушнинг хусусиятларига эга бўлиб бормоқда. Бу – ҳарбий ва ноҳарбий усулларнинг комбинациясидир.”
Ўрта Осиё давлатлари бу хавф остида ўз чегараларини мустаҳкамалашни бошлаганлари айтилган мақолада, масаланинг бошқа бир тарафи ҳам урғуланади. Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг отрядлари Ўзбекистон армияси билан баробар уруш олиб боролмаганлар, демак ИШИД атрофида бирлашаётганлар ҳам олиб боролмайдилар.
Лекин мақолада, масаланинг бундан ҳам муҳимроқ бошқа тарафлари тилга олинмайди, дейди мухбиримиз. Россия ва Қозоғистонда Ғарбнинг санкциялари туфайли нефтнинг нархи тушиб, иқтисоднинг чўкишга бошлаши давом этаверса, у мамлакатларда ишлаётган миллионлаб ўзбек мардикорлари Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўладилар. Ишсизлар сонининг кескин ортиши одамларни ИШИДга қўшилишга чорлайди. Бунинг устига, ИШИДнинг исломий давлат қуриш мақсади - ўзини ҳақиқий мусулмон деб ҳисоблайдиганларни, бундайлар Ўзбекистонда тиқилиб ётибди, ИШИДнинг қучоғига отади.
МХХни тўлдириб олган Баҳтиёр Шарофов каби аҳмоқлар шулар ҳақида ўйласалар фойдалироқ бўларди.