20 March 2015
11:23 - Туркча масхарабозлик: Ражаб Эрдўғонни фатхулла-гуленчилар алдаганмиш

18 март Туркияда Чаноққала Зафари ва Шаҳидлар кунининг 100 йиллиги нишонланди. Айнан 100 аввал Отатурк раҳбарлигидаги турк қўшинлари Чаноққала (Дарданели) бўғозида Атланта кучларни устидан ғалаба қозониб, Туркиянинг бутунлигини сақлаб қолгандилар.

Шу муносабат билан кеча Истанбулдаги Ҳарбий Академияда ўтказилган учрашувда Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон ҳарбийларни табриклар экан, бугунга оид масалаларни ҳам тилга олди. Унинг айтишича, бир неча йил аввал Туркия Қуролли Кучлари Бош штабининг бошлиғи ва яна бир қатор ҳарбийлари давлат тўнтариши тайёрлаш айби билан қамалганда, унинг ўзи алданган эмиш. У ким алдаганини очиқча этмасдан, давлат ичида ташкилотлашган ва оммавий ахборат воситаларнинг ёрдамида давлат тўнтариши қилиб, ҳокимиятни қўлга олиш ниятидагиларга шама қилди. Табиий, гап Фатхулла Гулен тарафдорларининг Хизмат ҳаракати ҳақида кетмоқда эди.

Масхарабозлик, шундан иборатки, ўша йиллари Ражаб Эрдўғон ва Фатхулла Гулен ҳамкор эдилар. Уларнинг масқади – Туркия давлатининг дунёвийлигини кафаолатчиси ҳисобланган ва амалда ҳам шундай бўлган Қуролли кучлар ичидаги дунёвийчиларни йўқ қилиш бўлган.

Аммо, ҳокимият учун ички кураш сабабли Ражаб Эрдўғон ва Фатхулла Гуленнинг оралари бузилди ва уларнинг ўзи ички урушга кирди. Шундан кейин, қамалганлар, жумладан, Туркия Қуролли Кучлари Бош штабининг бошлиғи озод қилинди. Улар қамалганда ва озод қилинганда Ражаб Эрдўғон Бош вазир эди

Туркия Конституциясига кўра, давлатнинг бош раҳбари ҳисобланадиган Бош вазир шу шаклда алданганини гапириши – масхарабозликдан бошқа нарса эмас.