19 March 2015
22:37 -
АҚШ элчиси ўзбекистонликларни Наврўз билан қутлади

“Азиз дўстлар!
Америка Қўшма Штатлари ҳамда Тошкентда жойлашган АҚШ элчихонасидаги ҳамкасбларим ва дўстларим номидан Наврўз байрами муносабати билан барчангизга бахт-саодат тилайман. Икки мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун биргаликда меҳнат қилар эканмиз, баҳор нафаси кезаётган шу кунларда сизга тинчлик-осойишталик, мустаҳкам соғлик ва омад тилаб қоламан. Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!”