
Жаноб Жорж Буш президентлиги даврида озодлик Москва, Кремл остоналарига етиб борган эди.
Жаноб Барак Обама Президентлиги даврида Ёвузлик Америка остоналаригача етиб келди.
Бугун Европа осмонида Ёвузликнинг ядро бомбаларини кўтариб олган қирувчи самалётлари дунёга ваҳима солмоқда.
Дунё демократлари ишонган АҚШ демократияси қани?! Дунё демократлари ишонган Европа демократияси қани?!
Жаҳон озодлиги Борис Немцов тимсолида Кремл остонасида - Московореск кўпригида ўлдирилди.
Ҳушёр бўлинг, эй дунёнинг эрлари,
Бутун дунё - Московорецк кўприги.
Отилмоқда мустабидлар тирлари,
Бутун дунё - Московорецк кўприги.
Салтанатлар ҳақгўйларни отсалар,
Қўрқоқ эллар кўрсичқондек ётсалар.
Бурда нон деб сарқитларни титсалар,
Бутун дунё - Московорецк кўприги.
Бу Африка, бу Осиё демагин,
Америка - паноҳ, само демагин.
Париж, Лондон - озод дунё демагин,
Бутун дунё - Московорецк кўприги.
Олам бўйлаб барча эрлар нишонда,
Манфаатлар - муқаддас бу жаҳонда.
Берилар бор Борис Немцов қурбонга
Бутун дунё - Московорецк кўприги.
Диктаторлар демократик мухолифатни ҳатто Европада ўлдирмоқдалар. Борис Немцовдан кейин Тожикистон мухолифати раҳбарларидан бири Туркияда ўлдирилди.
Дунёнинг энг даҳшатли диктатори Ўзбекистон Президентлигини террор йўли билан 25 йилдан буён эгаллаб келаётган Кремл малайи, КГБ хизматкори Ислом Каримов мухолифатни Европада оттирмоқда.
Озодлик тимсоли Европа нима қилаябди. Диктаторнинг қизи Гулнора Каримовага пора бермоқда. Гулнора Каримова бир олганда 400 миллионга яқин порани Европадан олган. Аслида бу порани Ислом Каримов олган, Чунки, Ўзбекистонда ишни фақат Диктатор ҳал қилади.
Бундай Европага ким ишонади?!
Европа итифоқи бошлиқлари, АҚШ президенти Барак Обама Ислом Каримов билан яқинлашишга интизор эканликларини ёздилар.
Ўғрини ҳимоя этган ўғридир! Қотилни ҳимоя этган қотилдир! Террорчини ҳимоя этган террочи!
Париж Суди диктаторлигини тасдиқлаган Ислом Каримов эрта индин Президентликка қайта сайланмоқчи.
Агар Ўзбекистонда демократик сайлов бўлсаю Ислом Каримов билан тўнғиз номзоди қўйилса, халқ 100 фоиз тўнғизга овоз беради.
Яқинда Владимир Путин Тошкентга борди. Унинг розилиги билан 25 йилдан кейин ҳам террор йўли билан президентликда қолади. Чунки Россияга ҳеч ким Ислом Каримовчалик хизмат этолмайди.
Мен бир пайтлар, 2011 йилда, Владемир Путинга аёлидан кўра Ислом Каримов садоқатли деб ёзганман. Ҳаёт исбот этди, Путиннинг аёли кетди, аммо Каримов кетмади, ўлимдан бошқа нарса уни Путиндан ажрата олмайди.
Ўзбекистоннинг 96 фоиз бойлиги - тилло, уран, газдай ноёб бойликлар Россияга сув текинга оқади.
Дунё санксия билан Россияда ҳеч нарсага эриша олмайди. Чунки Россиянинг хазинаси - Марказий Осиёси бор.
Ўзбекистоннинг Ал Хоразмий, Ибн Сино, Амир Темур, Мирзо Бобурдай даҳоларини берган элини - 31 миллионлик аҳолини маҳкумга, қулга айланйирган, Шовруқ Рўзимуроддай бесаноқ демократларни ўлдирган, Мурод Жўраев, Самандар Қоқоновларни 24 йилдан буён, Муҳаммад Бекжон ва Аъзам Фармоновларни узоқ йиллардан буён зиндонларда чиритаётган Ислом Каримов ўрисларни боқади.
Ўзбекистоннинг чексиз ер ости хазинасини Россия адо этаяпдию, тағин Ўзбекистон Россиядан 1 миллиард доллар қарз эмиш, Путин бу қарздан кечганмиш. Путинга сажда эт демоқда Каримов бу билан ўзбекларга.
Мен АҚШ президенти Барак Обамага, Дунёнинг демократик давлатлари раҳбарларига, БМТ Бош котибига хат ёзиб ё Ислом Каримовдан истеъфосини талаб қилинглар, ё ўзларингиз истеъфо беринглар дедим.
Бечора Барак Обама Путин малайи Ислом Каримовга қучоқ очиб АҚШнинг қимматбаҳо ҳарбий техникаларини диктаторга инъом этмоқда.
АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Ричард Хоугланд ББC га берган Суҳбатида: "Президентлик сайлови Ўзбекистоннинг ички иши" - деди.
Ҳа, ҳокимиятни террор йўли билан эгаллаш, Андижон қирғинидай қирғинларни этиш, мухолифатни дунё бўйлаб отиш Ўзбекистоннинг ички иши.
Ўшда Ўзбекларни қириб ташлаш, қизалоқларни зўрлаб ёқиш, ҳомиладор оналарни сўйиб, ҳомилаларнинг калласини кесиб копток қилиш Қирғизистоннинг ички иши.
Қиримни босгандай дунёни босиб олиш, Борис Немцовларни отиш Россиянинг ички иши!
Жаноблар!
Дунёга мурожаат этдим дунё жим!
Самога мурожаат этдим само жим!
Охир оқибат Сизларга мурожаат этяпман:
Кремл малайи, ўзбекларни геноцид қилиб келаётган, диcтатор Ислом Каримовга қарши овозларинг чиқсин.
Иккинчи илтимосим,
Жаноб Барак Обамага, Ёвропа мамлакатлари бошлиқларига, биринчи навбатда Франсия ва Германия раҳбарларига космик кемада учишни зудлик билан ўргатиш ва уларни ойга кўчириш керак. Яқинда Путин дунёни босиб олгач, улар ойдан туриб, Путинга пўписа қилиб турсинлар:
Муҳтарам Путин Жаноблари! Оташкесимга риоя қилмай, осмонга ҳужум қилсангиз, Россияга янги сангсиялар берамиз!
Юсуф Жума
12 март 2015 йил