
17 март куни кечга яқин Украина парламенти Олий Рада иккита қонун қабул қилди. Уларнинг биринчиси аввалдан мавжуд бўлган “Донецк ва Луганск вилоятларинг баъзи минтақаларида махсус маҳаллий бошқарув тартиби” номли қонунга ўзгартиришлардан иборатди. Бу ўзгаришлар ўша минтақаларда махсус маҳаллий бошқарув тартиби Украина қонунлари бўйича ўтказилган сайловлардан кейин ва уерладаги ноқонуний ҳарбий кучлар чиқиб кетгач кучга киради. Бу арор учун мажлис залидаги 356 депутатдан 296 нафари овоз берган.
Иккинчи қонунга кўра, Донбасснинг руспараст террористлар қўли остидаги қисмлари вақтинча босиб олинган ҳудудлар ҳисобланади. Олий Раданинг мажлисида қатнашаган 333 делегатдан 230 нафари шу қарор учун овоз берган. Иккинчи қарорга кўра, вақтинча босиб олинган ҳудудлардаги шаҳар, туман, посёлок ва қишлоқларда ноқонуний ҳарбий кучлар чиқиб кетгунча ва Украина-Россия чегарасида Украина назорати ўрнатилгунча махсус ўз-ўзини бошқариш тартиби ишга тушади.
Бу иккала қонуннинг қабул қилиниши, Минскдаги учрашувларда қабул қилинган келишувларни йўққа чиқаради. Чунки, Донбаснинг каттагина қисмини ўз назорати остида ўшлаб турган руспараст жангарилар ва Россия қўшинлари бу ҳудудлардан чиқиб кетиши ва ундан кейин Украинанинг жорийдаги қонунлари бўйича сайловлар ўтказилиши орзу ҳам қилиб бўлмайдиган нарсадир. Украина тарафи буни тушунмаслиги мумкин эмас. Демак, Украина тарафи руслар билан келишиб бўлмаслигига ишониб, бор муаммоларни ҳарбий йўл билан ҳал қилиш масаласида бир фикрга келиб бўлди.
Кўринишидан, Ғарб Украинанинг шу сиёсатини қўллаб қувватлаш ниятида. АҚШ Россияга қарши киритилган санкциялар Қрим Украинага қайтарилмагунча давом эттирилишини эълон қилиш билан биргаликда, Украина ҳарбий кучларини ўқитиш учун бир неча юз кишилик ҳарбийларини Украинага юборди. Бир қатор Ғарб давлатлари Украинага қурол-аслаҳа беришни ҳам бошлашди. ЕИ ҳам муддати шу йил ёзда тамом бўладиган аввалги санкцияларни давом эттириши муқаррар.
Россия ҳам чекиниш нияти йўқлигини кўрсатиш мақсадида ва ўз ҳарбий кучларини текшириб кўриш ниқоби остида катта ҳарбий машғулотлар бошлади.
Хуллас, Донбассда қонли уруш, Ғарб ва Россия ўртaсида совуқ уруш давом этаверади. Бу урушлар Россия Федерациясининг парчаланиб кетиши билан тугаса керак.