17 March 2015
10:33 -
Юсуф Жума: Мустабиднинг бир сўзига шарҳ

Ислом Каримов ахмоқ эмас, миллат жаллоди, Туркистон жаллоди - Ватан жаллоди, ўлишини билади, ҳатто ахмоқ ҳам ўлим борлигини билади.
Золим деябди: Ўлгунимча барчасини ўлдираман!
Наинки четда, ичкарида ҳам ҳеч кимни қолдирмайди. Мухолифат шу бўлса, эл шу бўлса - бири биридан ахмоқ бўлса, онгсиз бўлса.
Кеча Ҳазрат Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ўз ажали билан ўлди дейсизми?! Йиғлашни биласиз, меҳрингиз бор экан рахмат! Ақлингиз йўқми?! Курашмайсизми?!
Шайхнинг Алишер Усмоновга чопон кийдиргани, Чеченистоннинг машҳур Президенти Рамзан Қодиров билан яқинлиги бу ўлимга боис бўлмадими?! Алишер Усмоновга алақадор бирор кимса Президент бўламан деса, шайх элни кўндириб беради деб мустабид ўйламайди дейиш учун руҳий ногирон бўлиш керак, элимизнинг руҳий соғломлигига шубҳам бор.
Алишер Усмоновнинг жиянини Каримов ўлдирмадими?! Шайх изидан Ғофур Раҳимовнинг укасининг юрак хуружи - мустабид ўчи эмасми?!
Ё Ўзбекистонга юрак хуружи вируси тарқалдими?! Юрак хуружи вируси Ислом Каримов эмасми?!
Сарвар Азимов ўз ажалидан ўлдими?! АҚШда икки Андижонлик ажалларидан ўлдими?! Абдуманноп Пўлатов ўз ажалидан ўлдими?! Ёш боладай соғлом йигит эди. . . Америкалик мутахасисларнинг айтишича, мустабидлар заҳарлаши саратон ва юрак хуружига боис бўлади.
Буюк Дадахон Ҳасаннинг аёли ва ўғли ўз ажали билан ўлдими?! Санаб адоғига етиб бўлмайди. Куюнчак Исмат Хушев битган сирли ўлимлар-чи?!
Мустабид Ислом Каримов - миллат ўлими, Ватан ўлими! Эй гумроҳлар ўйланг! Ақлингиз борми?! Журъатингиз борми?!
Журъатсизда иймон бўлмайди, курашмайди! Йиғлаб кўчаларни тўлдирган эл, қачон курашиб кўчаларни тўлдиради?!
Қароғлари сойдек, қомати ёйдек,
Юраги қонларга тўлдирилдими?!
Билганлар, айтинглар, муҳтарам Ойбек
Ажалдан ўлдими, ўлдирилдими?!
Зулум тиғи этар бошларда ялло,
Юртнинг бирор эри кулдирилдими?!
Билганлар айтинглар, Ҳабиб Абдулло
Ажалдан ўлдими, ўлдирилдими?!
Даҳолар ичра йўқ тенги дунёда,
Олишига ҳаво қолдирилдими?!
Шеърият Темури - Мақсуд Шайхзода
Ажалдан ўлдими, ўлдирилдими?!
О Она Туркистон Ҳокинг беэга,
Насимий менчалик шилдирилдими?!
Юсуф ўтиб кетса, сўрагин: нега?!
Ажалдан ўлдими, ўлдирилдими?!
15 март 2015 йил