15 March 2015
00:20 -
Миср янги пойтахт қурмоқчи, Эрон, Исроил ва Туркиянинг ёрдамисиз. Ўзбекистон қаерда?

Кеча Қизил денгиз бўйидаги Шарм-эл-Шайх шаҳрида “Мисрнинг келажаги” номли иқтисодий форум иш бошлади. Айнан шу ерда мамлакатнинг янги пойтахти яратиш бўйича лойиҳа тақдим қилинди.
Сингапурдек катта шаҳар бўлиши режалаштирилаётган янги пойтахтнинг номи ҳам ҳали йўқ. 5 млн аҳолига мўлжалланган янги шаҳар 7 йил ичида қуриб битирилиши керак. У Қоҳира билан Қизил денгиз ўртасида бўлади.
Шарм-эл-Шайх шаҳрида бошланган иқтисодий форумда янги пойтахт лойиасини тақдим қилиш билан бир қаторда унинг қурилиши учун керак бўлган 45 млрд долларни топиш учун турли мамлакатлардан ёрдам сўраш ҳам кўзда тутилган. Форумга 60 мамлакатнинг вакиллари, жумаладан, Иордания, Судан, Қувайт давлатларининг раҳбарлари, АҚШ Давлат Котиби, Саудия Арабистони шаҳзадоси келган.
Хабарларда уруғуланишича, Форумга Эрон, Исроил ва Туркия таклиф қилинмаган. Исроил бошқа масала, аммо, бу форумга Эрон ва Туркиянинг чақирлмагани диққатга сазовордир. Маълумки, Миср дунёвий давлат, бу ерда ҳокимият армияга таянган сиёсий кучлар қўлида. Эрон – исломий давлат, Туркия эса шу йўналишда кетмоқда. Шундан келиб чиқиб, Мисрнинг улардан узоқ туриш ниятини ҳам тушуниш мумкин.
Бу нарса ўзбекларни ҳам қизиқтириш керак. Авваллари ҳам айтганимздек, энг катта турк давлати бўлмиш Туркиянинг исломий давлатга айланаётгани Турк Дунёси тушунчасини ҳам хавф остига қўймоқда. Турк Дунёсида иккинчи ўринда турган Ўзбекистонда эса, тожиклар режими ҳукмрон. Бундай шароитда, тожиклар режими йиқитилгандан кейин ҳам, Ўзбекистон жаҳонда ўз жойини белгилаб олиши осон бўлмайди.