14 March 2015
10:44 - Сўнгги икки ҳафта ичида Нью-Йорк фондлар биржаси нисбатан барқарор бўлди дейиш мумкин
Икки ҳафта аввалги жума куни Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси 18133 тўхтаган эди. Ўшандан бери бу индекс зиг-загли ўзгаришлар ичида бўлди. Кеча, яъни жорийдаги ҳафатининг сўнгги иш куни Dow Jones 146 поғана пасайди ва кунни 17749 билан битириди. Демак, 2 ҳафтада тушиш 384 бўлди.

Биржанинг экспертлари ҳар кунги тушиш ва чиқишлар бўйича берган анализларида қандайдир стратегик тенденциялар тилга олинмайди, ҳар куннинг ўзига яраша баҳолар берилади.

Маълумки, 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий кризисидан олдин Dow Jones индекси 13-14 минг ўртасида ўйнаб турарди. Мана ҳозир 18 минг атрофида ўйнаб турибди. Эслатиб ўтиш керакки, Dow Jones индекси АҚШнинг энг кучли 30 та ширкати акцияларининг ўртача қийматини билдиради. Демак, акцияларнинг нархи 2008 йилга нисбатан шунчалик ошдими? Ҳа, ошди, аммо бу ошиш инфляцияни қопловчи фактор бўлса керак. Айнан, ўша инфляция туфайли ҳозирги кунлик ошиш-тушишларнинг миқдори кризисдан аввалги қийматлардан кўроқ бўлмоқда.

Шуларни ҳисобга олсак, Нью-Йорк фондлар биржасидаги тушиш-чиқишларга қарамасдан, АҚШ иқтисоди барқарор ривожланаётганини тўғрисида гапириш мумкин.