12 March 2015
07:13 - Нурсултон Назарбой она тилидан имтиҳонни аълога топширди, Ислом Карим топширолмасди, аммо уларнинг асосий фарқи бу эмас
“Нур Отан” партиясининг Қозоғистон президентлигига номзоди Нурсултон Назарбой кеча қозоқ тили имтиҳонидан муваффаиятли ўтгани бу мамлакат ахборот воситаларида хабар қилинди. Марказий Сайлов Комиссиясига асосланиб айтилишича, Қозоғистон Президенти «Кучимиз – бирликда» мавзусидаги иншо ва Иляс Есенберлиннинг романидан олинган парчани бехато ёзган. Шунингдек, қозоқ тилидаги суҳбатдан ҳам аъло даражада ўтган.

Аммо оддий нутқида ўзбек тилини бузиб гапирадиган Ўзбекистон президентлигига номзод Ислом Карим иншо ёзиш тугул Абдулла Қодирий романидан бир парчани тўғри ёзиб бера оладими? Шубҳасиз, асли тожик юртбошимиз буни эплай олмайди, дейди мухбиримиз.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой авторитар бўлишига қарамай ўз тилини билади, ўз мамлакати ва халқи учун кўп нарсалар қилмоқда. Ўзбекистон иқтисодини чўктираётган, Ўзбекистон давлатини ўлдираётган Ислом Каримдан фарқли ўлароқ, Нурсултон Назарбой Қозоғистонни дунёдаги энг тез ривожланаётган 11 мамлакатнинг бирига айлантирди. Қозоқларда ўртача ойлик биздан 8-10 баравар юқори. Қозоқ дворниклари ўзбек профессорларидан кўп ойлик олади.

Нима бўлса ҳам, иккала президент ўз вазифасини бажараётганини айтиш лозим. Нурсултон Назарбой ўз халқи берган, Ислом Карим эса Лубянка берган топшириқни.