11 March 2015
06:26 - Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари камайди, ўзбекларни бу нарса ортиқча қизиқтирмаслиги аниқ
2014 йилда Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 2013 йилга қараганда 10 фоизга камайди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистондаги маҳаллий веб нашрлар ўрис матуботига асосланиб. Москвадаги CONTACT пул ўтказиш тизими ўтган йили Россиядан Ўзбекистонга 6 миллиард АҚШ доллари ўтказилганини тасдиқлаган.

“Сўнгги ойларда Россияда рубль қадри АҚШ долларига нисбатан қарийб икки баравар пасайди. Ноқонуний мухожирликка қарши чоралар кучайиши ортидан эса янада кўпроқ мухожир Россиядан ҳайдалди” деб ёзади нашр. Унга кўра, айнан шу омиллар Россиядан ташқарига пул жўнатмалари оқимининг камайишига таъсир қилган.

Айни пайтда кузатувчилар бу йил Россияда мухожирлар сони 8 фоизга камайиши, бу мамлакатдан ташқарига пул ўтказмалари ҳажми эса 25-30 фоизга камайишини башорат қилмоқда.

Ўзбекистондек давлатнинг бюджети Россия ва бошқа мамлакатларда мардикорлик қилаётган ўзбекларнинг пули билан оёқда турарди. Энди, иқтисодий аҳволимиз яна ҳам ёмонлашиши муқаррар, аммо фожеали эмас, чунки, ўзбекларни бундай нарсалар ортиқча қизиқтирмайди. Муҳим бўлгани, ҳали очлик йўқлиги, туалетлар борлиги.