10 March 2015
22:22 -
“Бирлик” ва “Ҳаракат”нинг ғалабаси: Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бор-йўғи 59,1 миллиард доллар эканлиги биринчи марта эълон қилинди
Бугун Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг Ялпи Ички Маҳсулоти (ЯИМ) ҳажмини эълон қилди. Ўтган йилнинг 1 январидан 31 декабригача бўлган бу рақам 144867,9 миллард сўмни ташкил қилган. Бу рақам Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан АҚШ долларига белгиланган курс бўйича валютага айлантирилса, 59,1 миллард АҚШ долларини ташкил этади. Мазкур рақамнинг 82,9 фоиз улуши нодавлат секторига, 17,1 фоизи эса давлат секторига тааллуқлидир.
Давлат Статистика Қўмитасига кўра, мамлакатнинг Ялпи Ички Маҳсулоти ҳажми 2013 йилга нисбатан 8,1 фоизга ўсган. Демак, ўтган йили “Ҳаракат” эълон қилганидек, ЯИМ ҳажми мамлакатда 55 миллард доллар атрофида эди. Қозоғистон эса бу масалада Ўзбекистондан қарийб 8 баравар олдинда. Дунёнинг супер мамлакатларидан бири Швецияда ЯИМ ҳажми 3,8 триллион АҚШ долларига тенг. Аҳолиси Ўзбекистондан қарийб уч баравар кам бу мамлакат билан тафовутни ҳисоблаш ўқувчимизнинг ўзига ҳавола.
“Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери Ислом Карим режими ўз халқидан ЯИМ ҳажмини бекитиб келаётгани, Ўзбекистон киши бошига ЯИМ ҳажми бўйича, демак, ўртача ойлик бўйича ҳам, Қозоғистондан 8 баравар орқада эканлигини айтиб, Ўзбекистон ҳукумати бу аҳволдан чиқиш учун ҳеч нарса қилмаётгани жиноят эканлигини айтиб келарди. Бугун Ўзбекистон режими танқиднинг бир қисмини тан олибди. Энди иккинчисини ҳам тан олиб, Режимбоши Ислом Карим бошчилигида истеъфога кетиши керак.