
Маълумки, Ғарбнинг 5 давлати ва Эрон бир неча йиллардан бери Эроннинг ядровий программаларини тўхтатиш хусусида музокаралар олиб бормоқдалар. Ғарбнинг мақсади – Эронни ядровий қуроллар яратиш йўлидан қайтариш. Аммо, шу нарса ҳам маълумки, Эроннинг ядровий программаси Россиянинг ёрдамига асосланган. Бир тарафдан, Эрон ядровий қуролга эга бўлиш ниятидан воз кечмаслигини ёш бола ҳам тугшуниши, иккинчи тарафдан, Россия Ғарбнинг жиғига тегиш учун Эронга ёрдам беришни тўхтатмаслиги ҳисобга олинса, Ғарб бу масалада ҳеч қандай натижага эришолмайди. Қолаверса, Эрон ядровий қуролга эга бўлиб қолса, уни Россияга қарши ишлатишини жуда яхши билаган Владимир Путин, ҳозир Украина сабабли ҳам оғир вазиятда қолганлиги туфайли, ҳар қандай ақлсиз ишга тайёр.
Муаммонинг айнан шу томонларини тушунган Исроил Ғарб давлатларини Эрон билан музокараларни тўхтатишга чақирмоқда, ҳатто талаб қилмоқда. Исроилнинг мақсади – музокаралар тўхтагандан кейин Ғарбнинг қўли билан Эроннинг ядровий программага алоқаси бўлган объектларини узоқдан бомбалаб йўқ қилиш.
Шу пайтгача, Барак Обаманинг ҳукумати турли баҳоналар билан Исроилнинг талабларини рад этиб келарди. Аммо, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ўз ниятидан воз кечмади, у Обама маъмурияти билан очиқча жангга ҳам киришди. У яқинда АҚШга келиб, Барак Обам билан учрашмасдан, Конгрессда нутқ сўзлади. Унинг нутқи 10 дан кўпроқ марта чапаклар билан бўлинди, яъни Конгресс Исроилнинг талабларини тўла қўллаб-қувватлади. Конгресснинг иккала палатасида демократлар озчилик бўлган сабабли, Обама Конгресс олдида, тўғрироғи, Исроил олдида чекинди ва Эроннинг ядровий программалри бўйича музокаралардан чиқиши мумкинлигини эълон қилди. Агарда АҚШ музокаралардан чиқса, Эроннинг ядровий програмага оид объектлари узоқдан бомбалаш йўли билан йўқ қилиниши шубҳасиз.