09 March 2015
06:40 - Ўзбекистондаги тожиклар режимининг жарчиси ўз раҳбари Ислом Каримни оқлаш йўлида масхарабозликлар қилмоқда
Гап ҳар замонда номигагина 1-2 та ўзбек тилида хабар тарқатиб, асосий фаолиятини рус илида олиб бораётган 12news.uz сайти ҳақида кетмоқда. Маълумки, Ислом Карим 4 йилча аввал Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар қилиш, ҳатто хабарчиликни демократиялаштириш ҳақида ваъдалар берган эди. Йиллар ўтмоқда, аммо, ҳеч қандай ислоҳотлар ўтказилаётгани йўқ. Халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларга кўра, Ўзбекистон аввал ҳам жаҳоннинг 10 та энг ёмон диктаторликлари рўйхатида эди, ҳозир ҳам шундай.

Ислом Карим Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларида гўёки ошкоралик аломатлари пайдо бўлаётганини намойиш қилиш учун, Ўзбекистондаги жамоат ҳожатхоналарининг ифлослигни кўрсатувчи хабарлар эълон қилишга рухсат берганди. Шу кунлара бечора Ислом Карим яна битта топшириқ берибди. Табиий, унинг топшириғи биринчи навбатда тожиклар қўли остидаги 12news.uz каби нашрларда бажарилмоқда, тўғрироғи, масхарабозларча бажарилмоқда.

Шу кунларда, дейди мухбиримиз, 12news.uz сайти Тошкент кўчаларида автомобиллар иштирокида бўлаётган нохуш ҳолларга эътибор бермоқда. Ҳар куни бўлмаса ҳам кун ора, биронта автомобилнинг йўл четидаги дарахтга тегиб кетгани ёки иккита автомобилнинг бир бирига тегиб кетгани хақидаги хабарлар чиқмоқда. Аммо, бу ҳалокатларда ҳеч ким жароҳат олмагани ва қурбонлар бўлмагани алоҳида таъкидланади.

Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Тожиклар ҳукмронлик қилаётган Ўзбекистонда катта автоҳалокатлар юз берармиди, одамлар ҳалок бўлармиди? АҚШда бўлиши мумкин, ҳатто ҳар куни бўлади, Ўзбекистонда бўлиши мумкин эмас. Тожиклар режими бундай нарсаларга йўл бермайди