08 March 2015
02:45 - Нигериядаги Boko Haram номли исломчилар ташкилоти ИШИДга қўшилди

Нигериянинг шмолида феълан ҳокимиятни қўлга олиб, шариат давлати қуриш ҳаракатида бўлган, минглаб одамларни ўлдиган Boko Haram номли исломчиларнинг террористик ташкилоти ИШИДга қўшилганини эълон қилди. Мантиқан тўғри, уларнинг иккаласи ҳам Ислом давлат қуриш ниятида экан, қўшилишлари табиийдир.

Бундан аввал Миср, Ливия, Саудия Арабистони, Жазоир, Афғонистон ва Покистондаги жиҳодчи гуруҳлар ИШИДга қўшилишган, ИШИДнинг лидери Абу Бакр Боғдоди уларни қабул қилганини билдирган эди.

АҚШ раҳбарлигидаги ҳарбий коалиция ИШИДни Ироқ ва Сурияда тўхтамасдан ҳаводан бомбалаётган бўлса ҳам, ерда ИШИДга тенг келадиган куч чиқмаяпти. Ғарб бу масалада курдларга ишонган эди, улар ҳам бирон нарса қилолмаяптилар. Бу кетишда, Ғарбнинг ўзи пиёда қўшинларини ИШИДга қарши ташлашга мажбур бўлади, қурбонлар беради. Эртами кеч ИШИД ва унга қўшилган гуруҳлар йўқ қилинади. Ал-Қоида ва Толибон феълан йўқ қилиб бўлингани каби. Аммо, эртами кеч янги гуруҳлар ўртага чиқади.

Чунки, ислом терроризмининг илдизи – Қуръоннинг хато ўқилишидадир. Ислом уламолари “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг “Исломни ислоҳот қилмасдан, ислом терроризмини йўқ қилиб бўлмаслиги” ҳақидаги гапларига қулоқ солмаса, қон тўкилиши тўхтамайди. Биринчи навбатда, мусулмонларнинг қони тўкилаверади.