27 February 2015
06:29 - Бу йил 5200 ўзбекистонлик Ҳаж қилади. Кўриниб турибдики, Ҳаж фарз эмас, аммо, ўзини шайх деб айтаётган Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф чўчқамасми?
Ўзбекистоннинг Ҳаж делегацияси Саудия Арабистонига сафар қилиб, Жиддада бу мамлакатнинг Ҳаж масалалари бўйича вазирлиги билан шартнома имзолабди. Унга кўра, бу йил 5200 нафар ватандошимиз Ҳаж сафарига борар экан.

Ислом уламоларининг бундай нарсаларга ақли етмайди, аммо қуйидаги ҳақиқатни оддий мусулмонлар билиб қўйишгани керак.. Агарда бу йил 5200 нафар ватандошимиз Ҳаж сафарига борадиган бўлса, бу рақам кейинги йиллар ҳам унчалик ўзгармайди, балки, камайиши мумкин. Чунки, дунё бўйлаб мусулмонларнинг сони ортиб бормоқда, Ҳажга борадиган жойларнинг одам сиғдириш имкони эса ўзгармасдир.

Фараз қилайлик, Ўзбекистондан ҳар йили 5200 киши Ҳаж қилади, демак, 10 йилда 52 минг, 100 йилда 520 минг ватандошимиз Ҳаж қилолади. Агар ўзбек мусулмонларининг ўртача умри 100 йил деб ҳисобласак ҳам, мумлакатимиздаги ўнлаб миллион мусулмонларнинг бир неча фоизигина Ҳаж қилолар экан. Кун сайин Ҳаж қилиш учун молиявий имконияти бўлган мусулмонларнинг сони ортиб боришини ҳисобга олсак, мусулмонларнинг мутлақо кўпчилиги фарз деб ҳисобланадиган Ҳаж зиёратини қилолмайди. Фарзни бажармаслик эса, гуноҳдир.

Бу боши берк кўчадан чиқишнинг иккита йўли бор. Биринчиси, Оллоҳ бундай нарсаларни олдиндан кўра билмаганини тан олиш. Иккинчиси, саводсиз Ислом уламолари Қуръонни тўғри ўқишни ҳам эплай олмасдан, Ҳажни фарз деб тушунганлари.

Табиий, ҳақиқий мусулмонлар иккинчи йўлни тан оладилар. Яъни, Ҳаж фарз бўлолмайди.

Саводсиз ислом уламоларининг шармандали аҳволини savollar.islom.uz сайтидаги савол-жавоблардан кўриш мумкин. Ўзини Алишерхон деб танитган бир одам “Ҳозир бир неча марта Ҳаж қилаётганлар бор, улар Ҳаж сафарига ажратган пулларини бирон бир мўмин муҳтожга берсалар тўғрироқ бўлмасдиди?” деб сўраса, бизнинг сайтимизда чўчқа деб аталаётган Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф ростдан ҳам чўчқа эканлигини кўрсатиб, шундай жавоб берибди: “Ҳар кимнинг ихтиёри ўзида. Бир марта борганлар кейин бормасин деган гап йўқ. Сиз айтган гапни айтадиганлар ҳам кўп. Унга амал қилиш ҳам ихтиёрий.”

Мана саводсиз шайхимизнинг гапига қаранг, ҳар кимнинг ихтиёри ўзидамиш. Юқорида келтирилган оддий рақамлар ҳам кўрсатмоқдаки, ҳар кимнинг ихтиёри ўзида эмас, мусулмонларнинг мутлақо кўпчилиги истаса-истамаса Ҳаж қилолмайди. Шайхларимиз шундай экан, Ислом дини ўлимга маҳкум эмасми? Динимизни ўйлайдиган бўлсак, бу каби чўчқа шайхлардан тезроқ қутилишимиз керакмасми?