25 February 2015
20:54 - ЕХҲТ Ўзбекистонда ўтган парламет сайлови бўйича ҳисоботини эълон қилди
Бир қатор маҳаллий матбуот нашрлари ЕХҲТнинг Ўзбекистонда парламент сайлови хулосалари ҳақида ёзди. ЕХҲТ гўё мамлакатда ўтган парламент сайловларини уюшқоқлик билан ташкил этилгани, сайловда шаффофлик таъминлангани, Марказий Сайлов Комиссияси томонидан сайловга техник жиҳатдан пухта ҳозирлик кўрилагани, ҳатто қамоқда сақлаш жойларида овоз бериш имконияти яратилганини олқишлаган. “Умуман айтганда, овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш жараёни, миссия кузатувчиларининг фикрича, самарали ва шаффоф ўтди. Улар ташриф буюрган сайлов участкаларда сайловчиларнинг ҳар қандай тўсқинликларсиз овоз бериши учун зарур шароит яратилган” дейилади хабарларда.

ЕХҲТ кузатувчилари миссияси парламент сайловида аёллар ва этник камчилик вакилларининг фаол иштирок этганини юксак эътироф этишибди. Аммо маҳаллий матбуот нашрлари ЕХҲТ хулосаларидаги алоҳида бандни яширишган, яъни ташкилот кузатувчилари ҳамма талаблар жойида бўлган сайловда мухолифатчилик руҳи йўқлигини таъкидлашган.

ЕХҲТнинг расмий сайтида кеча эълон қилинган ҳисоботнинг худди шу жумласи, дейди мухбиримиз, Ўзбекистондаги парламент сайловларнинг қиймати аслида бир пул эканини кўрсатади, дейди мухбиримиз.