23 February 2015
23:22 -
Эрдўғон ўз қўрқоқлигини ўзбекларга ўхшаб оқлашга интилмоқда, ўзбекларга ўхшаб шарманда бўлмоқда

Исломчиларнинг лидери, Президент Ражаб Эрдўғон бу масалада ўзини оқлаш мажбуриятини сезди ва ўзини оқлаш ҳаракатига тушди. У дедики, Сулаймон Шоҳнинг мақбарасини қўриқлаётган аскарларимизни шантаж нишони қилиб олишларининг олдини олиш учун мақбарани кўчирдик.
Минг афсуски, Эрдўғоннинг бу гаплари ўзбекларга хос алжирашдан бошқа нарса эмас.
Тўғри, 20 кишилик турк аскарларидан иборат қўриқчилар хавф остида қолдилар. Шунинг учун қочиш керакми? Хўш, турк аскарларини ким шантаж қилоларди? У ерда турк аскарларини шантаж қилоладиган 3 куч бор эди. Булар: Сурия Президенти Башар Асаднинг бўйсунадиган расмий қуролли кучлар, ИШИД ва курдларнинг норасмий қуролли кучлари. Башар Асад режими ва ИШИД яқинда йўқ бўлишини фақат аҳмоққина кўрмаслиги мумкин. Демак, Эрдўғон курдлардан қўрқиб Сулаймон Шоҳнинг ҳокини Суриядан яширинча қочириб келдими? Туркия шу аҳволга тушдими?
Туркия Сулаймон Шоҳ мақбарасини қўриқлаш учун қанча керак бўлса шунча турк қўшинларини Сурияга киритиши керак эди. Қолаверса, шундай буюк имкониятдан фойдаланишни билмаган Ражаб Эрдўғоннинг обрўси бир тийин бўлди. Туркия Яқин Шарқда яна куч ва обрў йўқотди. Буларни кечириб бўлмайди.
Табий, булар туркларнинг ички иши. Аммо, Турк Дунёсининг келажаги нуқатаи назаридан бу масала ўзбекларни ҳам яқиндан қизиқтириши керак.