23 February 2015
22:40 - Ўзбекистонлик кексаларга телевизор ва мобиль телефон улашилади
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан уруш ва меҳнат фронти фахрийларига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган телевизор ва мобил телефонлари улашилади. Ўзбекистон Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлигига кўра, ҳукумат “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури доирасида ана шу каби имтиёзлар бор.

“Фахрийларни соғломлаштириш санаторийларда 12 кунлик текин даволаниш, темир йўл транспортида бир марталик сафар қилиш, 9 май - Хотира ва қадрлаш кунига моддий ёрдам сингари қатор имтиёзлар кутмоқда,”, дейилади вазирлик хабарида. Таъкидлаш керак, Ўзбекистонда 7 мингга яқин уруш қатнашчиси, 115 мингдан ошиқ меҳнат фронти фахрийси истиқомат қилмоқда.