23 February 2015
21:36 - Наманганда миршаббошининг онаси, хотини ва боласи чавақлаб кетилди. Бошландими?

“Озодлик” радиосининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Наманганнинг Ҳаққулобод шаҳарчасида яшаган 61 яшар Зарифа Ботирова, унинг 27 яшар келини Наргиза ва 4 яшар набираси ваҳшиёна тарзда ўлдирилиб, Андижонсойга ташлаб кетилган. Бу шахслар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Жиноят қидирув бошқармаси мулозимининг оила аъзолари бўлган. Бугун пешинда тушда марҳумлар тупроққа берилди.

29 яшар милиция зобитининг оиласига қилинган бу тажовуз қасд олиш мақсадида амалга оширилган, дея изоҳланяпти. Ҳозирда Республика Бош прокуратураси томонидан тергов гуруҳи тузилиб, тезкор қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундай воқеалар дунёнинг ҳар бурчагида, ҳатто АҚШдек давлатда тез-тез бўлиб туради. Агарда бундай қонли воқеанинг қандайдир муҳим жиҳатлари бўлмаса, уларга ортиқча эътибор ҳам берилмайди. Масалан, бир неча ой аввал Миссури штатида полиция тарафидан бир йигитнинг отиб ўлдирилиши тарихий воқеага айланди, чунки, отиб ўлдиррилган йигит қора танли, ўлдирган оқ танли эди. Бу воқеа бўйича Президент Обама ҳам баёнот берди. Бир неча кун аввал бир америкалик бутун оила аъзоларини , кейин ўзини ўзи ўлдирди. Бу ҳам хабар қилинди, аммо унга ортиқча эътибор берилмади.

Агарда, Наманганда уч кишининг ўлдирилиши орқасида “қасд олиш” турган бўлса, “Озодлик” радиоси воқеанинг айнан шу жиҳатига эътибор бериши ва асосан шу тарафини изоҳлаши керак эди.

Маълумки, “Ҳаракат” сайтида ҳозир ғафлат ўйқусида бўлган ўзбекларнинг кўзи очилгач, ўзбекларга душман бўлган мажуд режимнинг хизматкорларидан юз минглаб киши ўлдирилишини айтиб келмоқда. Намангандаги воқеа кўрсатмоқдаки, “Ҳаракат” башорат қилган воқеалар кутилгандан ҳам тезроқ бошланиши мумкин. Аммо, “Озодлик” радиоси МХХнинг рухсатисиз бундай нарсаларни таҳлил қилмайди. Оддий одам ўлдириш эса, минг афсуски, дунёнинг ҳар бир ерида бор.