23 February 2015
08:46 -
Украинада Қадр-қиммат инқилобининг бир йиллиги нишонланди, Ўзбекистонда қачон нишонланади?

Кеча мамлакат тарихидаги бу улуғ воқеа тантаналар билан нишонланди, Киевда 100 минг кишининг иштирокида Қадр-қиммат юриши ўтказилди. Юрувчиларнинг биринчи қаторида Президент Петр Порошенко бор эди.
Ўтган йил Украина учун оғир йил бўлди. Украинлар ўз қадр-қимматларини тиклаб, Путиннинг Россиясидан тўла мустақил бўлиш учун бошлаган курашлари, Россиянинг айби билан, қонли урушга айланиб кетди. Ғарб принципиаллик кўрсатиб, Украинадаги янги ҳокимиятни қўллаб-қувватламаса эди, Киев яна Москванинг вассалига айланарди. Ҳозир Украинада бўлаётган воқеалар бу мамлакатнинг ички иш эмас, дунё миқёсидаги демократия-диктатура урушига айланиб кетди.
Бундай воқеалар, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўланинг Украинадаги воқеалардан аввал қилган башоратлари кўра, Ўзбекистонда ҳам бўлади. Украинадан фарқли ўлароқ, бизда бир неча минглик эмас, юзлаб минглик қурбонлар бўлади. Сўнгра Ўзбекистонда бошланган қонли воқеалар бутун Марказий Осиёга ёйилади, қурбонлар сони мудҳиш даражага чиқади.
Бундай қонли воқеаларнинг олдини олишнинг ягона йўли – мавжуд муаммоларга очиқ кўз билан қараш, уларни муҳокама қилиш, бутун Марказий Осиё давлатлари билан бирганликда уларни ҳал этиш йўлларини топиш, уларни амалга ошириш. Ҳозирча, бутун Марказий Осиёда фақат “Бирлик” Партияси бу муаммоларни тушунмоқда, уларни гапирмоқда, бу аҳводан чиқиш йўлларини қидирмоқда.