22 February 2015
19:46 -
Туркия қўрқоқлигини кўрсатди, Сурия ҳудудларидаги Сулаймон Шох қабри Туркияга яширинча кўчирилди, Абдураҳим Пўлатга кўра, бу шармандаликдир

Сулаймон Шохнинг мақбараси ҳозир Сурия ҳудудларидаги жойда, аниқроғи, Сулаймон Шох 2 аскари билан 1086 йилда Фират дараёсидан ўтаётган пайтда ўлдирилган жойда қурилган эди. 20 асрнинг бошларида Усмонли Императорлиги Антанта тарафидан йўқ қилинди, Отатурк бўлмаса эди, ҳозирги Туркия Анқара атрофидаги кичкина давлатга айланган бўларди. Отатуркнинг кучи билан Туркияни ҳозирги чегаралари ичида тан олган машҳур Лозанна Шартномасига кўра, Сурия ҳудудларида қолган Сулаймон Шохнинг мақбараси жойлашган сал кам 9 минг квадрат метрлик ер Туркияники ҳособланар эди. Ўтган асрнинг 70-чи йилларида Сулаймон Шохнинг мақбараси янги қурилаётган сув омбори остида қолиши маълум бўлди ва мақбара Сурия ҳукумати билан келишилган ҳолда Ҳалеп шаҳри яқинидаги Қоракозак қишлоғига ўтказилди (расмда). Бу мақбара ҳар 15 кунда алмашитириб туриладиган Туркия армиясининг 20 кишилик ортяди таарфидан қўриқланарди.
Ҳозир Сурияда фуқаролар уруши давом этаркан, Ҳалеп шаҳри атрофида ИШИД билан курдлар ўртасида шиддатли жанглар бўлётгани туфайли, Сулаймон Шох мақбараси ҳам бор жойлар катта хавф остида қолди. Шу сабабдан, Туркия ҳукумати курдлар билан келишган ҳолда, Сулаймон Шохнинг ҳоки ва мақбаранинг керакли қисмларини Қоракозак қишлоғидан Туркияга олиб келди.
Бу ҳақда Миллиёт газетаси ҳукумат ва армия расмийларига асосланиб хабар тарқатди. “Шох Фират” деб номланган махсус оперция 14 февралда амалага оширилиши керак экан, аммо у ерда давом этаётган жанглар туфали, операция бугун кечасига қолдирилган.
Газетада ёритилган “Шох Фират” номли операциясини салкам соатма-соат детективдек ёритилган тафсилотларини ўқисангиз, “Офларин турклар!” дегингиз келади. Кеча ярим кечаси Туркия-Сурия чегарасининг 3 та нуқтасидан 39 та танк, 100 ҳарбий автомобилда Сурияга кирган юзларча Туркия аскарлари қандай қилиб Сулаймон Шох мақбарасига борганлари, у ерда кечаси Туркия байроғини осиб ва Туркия гимни садолари остида мақбарини бузиб, Сулаймон Шох ва икки аскарнинг ҳокини Сурия ичидаги Туркия чегарсига яқин жойга олиб келишибди.
Содда одамлар “Офарин!” дейиши мумкин, дейди мухбиримиз, аммо ақли бор одамлар нима дейди? Туркиядек давлат ўзининг ифтихори бўлган инсоннинг ҳокини давлат байроғи осиб ва давлат гимни чалиб, бунинг устига кечаси яширинча, ўғрилар каби Туркияга яқинроқ жойга олиб келибди. Ахир бу - Туркиянинг шарманда бўлган, ўлган куни эмасми?
“Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат Миллиёт газетасининг бу воқеанинг ёритувчи хабарига шундай постинг ёзди: “Türkiye büyük hata yaptı. Süleyman Şah Türbesi yerinde bırakılması ve onu korumak için gergince Türk silahlı kuvvetleri oraya gönderilmesı gerekti. Büyük Atatürk bunu yapardı. Maalesef, şimdi Türkiyede Atatürk gibi büyükler yok." Яъни, Туркия хато қилди. Сулаймон Шоҳ мақабараси ўша ерда қолиши, уни қўриқлаш учун қанча керак бўлса шунча Турк қўшинлари у ерга жўнатилиши керак эди. Буюк Отатурк шундай қилган бўларди. Аммо, минг афсуски, Туркияда энди Отатурк каби буюклар йўқ.
Албатта, яқиндагина қирғиз фашистлари ўзбекни тириклайин ёққанда, ўзбек қиз-аёлларини ҳайвонлардек подалашиб зўрлаганда, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганда ҳамма тешикларини қисиб ўтирган ўзбекларнинг вакили сифатида ёзган постингим устидан Турк Дунёсининг душманлари маза қилиб кулишса керак. Аммо, нима ҳам қилардик, тишни тишга қўйиб, бундай кулгиларга вақтинча чидаймиз. Лекин, мақсадимиз бу подани қайтадан миллат қилиш, Буюк Турк Дунёсини тиклаш эканлигини бир дақиқа ҳам унутмаймиз.