21 February 2015
15:12 - Бухорода хайриячи фирибгарга қидирув эълон қилинди
Бухоро вилояти ИИБ томонидан Ўзбекистон “Қизил ярим ой” жамияти Бухоро шаҳар бўлими собиқ раҳбари Умид Саидаҳмедов қидирувга эълон қилинди. У Бухоро вилояти прокуратураси томонидан талон-тарожлик, фирибгарликда айбланмоқда. Саидаҳмедов ҳақида маълумот берадиган шахсларга каттагина мукофот эълон қилинган. Бухоро вилояти телевидениеси ҳар куни бу ҳақдаги эълонларни намойиш этмоқда.

Умид Саидаҳмедов Бухоро маркзида ғайриқонуний хусусийлаштирилган ва сотилган бир қанча кўчмас мулк объектлари билан боғлиқ фирибгарликда гумонланяпти.

Ҳамма биладики, Ўзбекистонда Саидаҳмедов каби ўғрилар тиқилиб ётибди. Бухорада ҳам. Шундай экан, нима учун уни қидириш ишларига бунчалик урғу берилиб, ҳатто телевидение орқали эълон берилмоқда деган саволнинг туғилиши табиийдир, дейди мухбирмиз. Афтидан, бу ўғри Бухора раҳбарияти ичидаги ўзидан ҳам катта ўғри ёки ўғриларнинг оёғини босиб олган.